Бахромжон dan repost
27.01. 2025 йил куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ходжаева Мохира Мирзахмадовна Бўстонлиқ туман Экологик партияси депутатлари билан ушрашув ўтказиб, Ўзбекистон-2030 давлат дастури стратегияси ҳамда "Атроф-мухитни мухофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йилида амалга ошириладиган ишлар юзасидан давра сухбати ўтказди. Ушбу йиғилишдан кўзланган асоси мақсад юртимиздаги экологик муаммоларни хал қилиш, табиатга фуқаролар томонидан зарар етказилишини олдини олиш ва ахоли орасида экологик маданиятни оширишни таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Экологик партиясининг дастуридан келиб чиқиб, фуқароларнинг экологик масалаларга оид мурожаатларини кўриб чиқиш, ахоли билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, фуқароларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли химоя қилиш мақсадида уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш хамда хал этишлиги белгилаб олинди.