31 октябрь куни А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкент филиалининг янги кампуси фойдаланишга топширилди. Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Россия ҳукумати расмийлари иштирок этишди. Умумий майдони 15 минг квадрат метрга эга кампус Ўзбекистон таълим тизими учун янги авлод ўқитувчилари тайёрланадиган Марказий Осиёдаги етакчи таълим масканига айланиши кутилмоқда.