Мактаб директори ўқитувчиларга давомат талабини қўйишга ҳақлими?
❗️Бу масалада сиз
мактаб раҳбариятининг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига ёки
меҳнат инспекторига мурожаат қилишингиз лозим. Унинг бу ҳаракатлари
ноқонунийдир.
1️⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан
қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
2️⃣
Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан
педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган. Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида
ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.
🚫 Бироқ бу мажбурият ичида
ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ. ❗️Аксинча бундай мажбурият
ММИБДЎнинг лавозим мажбурияти қаторида белгиланган. Унга кўра ММИБДЎ ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва давоматини, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун
масъул саналади.
🚫 Шундай экан, бу ҳолатда
ўқитувчига
интизомий таъсир чорасини қўллаш нотўғри. Чунки интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади. Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.
➡️
Навбатдаги масалага келсак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ҳар қандай ҳолатда ҳам
шахсни ҳақорат қилиш, унга туҳмат қилиш тақиқланган. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Аксинча мазкур қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан
маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари белгиланган.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-моддасига мувофиқ
ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш:➖ базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.
DAVLAT_XIZMATCHISI - каналига обуна бўлинг