🇺🇿 co-workeruz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қўриқлаш хизмати ходимлари учун
Маънавий ва маърифий дарслар мавзулари.
Мақсад: Билим, садоқат ва жасорат.
📩 Админ @Xodim_uz_bot
📸 Расм, видео @coworkerbox_bot
🎉 Табрик @Zyom_mub_bot
🛂 Фикр учун чат https://t.me/+hKp7QZ2xUHc4YjM0

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат сиёсати ва унинг узоқ йилларга мўлжалланган стратегияси тамойиллари 1995-йил 24-февралда бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг сессиясида аниқ баён қилиб берилган.
1996-йил 24-апрелдаги Олий Мажлис сессиясида “Миллий хавфсизлик тўғрисида”ги Қонун муҳокамага қўйилди. 1997-йилнинг август ойида бўлиб ўтган Олий Мажлис сессиясида эса Республиканинг миллий хавфсизлик консепсияси қабул қилинди. Миллий хавфсизлик энди фақат давлат хавфсизлигини кўзда тутмай, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини; жамиятнинг моддий ва маънавий бойликларини; давлатнинг конститутсиявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини сақлашни ҳам кўзда тутади.
“Демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш, маънавий тараққиётга эришиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигини кучайтиришининг асосий шарти ва гарови - мамлакатимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамиятимизда тинчлик, барқарорлик, миллатлар ва фуқаролар ўртасида тотувликни сақлаш ва кўз қорачиғидай асрашдир,” - деган сўзлар мамлакатимиз хавфсизлигининг аҳамиятини янада тўлароқ кўрсатади.
Мамлакат миллий хавфсизлигини сақлашда давлатнинг олиб борадиган ташқи сиёсати ҳам муҳим рол ўйнайди. Шу туфайли миллий хавфсизликни сақлаш билан боғлиқ давлатимизнинг ташқи сиёсатининг устувор юналишлари эканлиги Олий Мажлис Палаталарининг қўшма мажлисида қайд қилинмоқда.
Лекин дунёдаги воқеалар бирор бир мамлакат хавф-хатардан ҳоли эмаслигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Ш.Мирзиёев “...мамлакатимиз мудофаа қобилиятини, Қуролли Кучларнинг жанговар салоҳиятини ошириш, миллий мудофаа саноати комплексини шакллантириш, ҳар қандай хавф-хатарга қарши доимо шай туришимиз лозим”, - деб таъкидлайди.
Хавфсизлик ва уни таъминлаш усулларидан бўлган мудофаа аҳамияти юқорилиги эътиборга олиниб, шу масалаларнинг асослари Конститутсиявий тартибда мустаҳкамланган.


🇺🇿#маънавий ва маърифий дарслар✍️

10.02.2025 йил.

📝38—Маъруза мавзу:

Мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳияти.

Ҳар бир мамлакатда миллий хавфсизликни таъминлаш асосий масала бўлиб, бунда давлат асосий рол ўйнайди.
“Мамлакатимизнинг конститутсиявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш барча ютуқларимизнинг бош гаровидир” - деб таъкидлайди Президент.
Шунинг учун, дастлабки йиллардан бошлаб миллий хавфсизликни таъминлаш консепсиясини ишлаб чиқиш, унинг асосини яратувчи қонунларни яратиш ишлари амалга оширилди. Миллий хавфсизлик масаласида ягона давлат сиёсати бўлишига, барча сиёсий, иқтисодий, ташкилий, ҳарбий, ҳуқуқий ва бошқа чора-тадбирларнинг уйғунлашган тизимини яратишга эришиш юлидан борилди.
Миллий хавфсизлик кўп жиҳатдан Ватанимиз мудофаа қудратининг асоси - мамлакатнинг иқтисодий қудратига боғлиқ.
Шунинг учун, иқтисодий қудратни ривожлантириш ишлари тўхтовсиз олиб борилди.
Мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашнинг асоси ёшлар эканлигига ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор берилди.
Миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида жаҳондаги мамлакатлар, халқаро ташкилотлар билан яқиндан алоқалар ўрнатилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👳🏼‍♂ А.Навоий тавалудининг 584 йиллиги.


❗️Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими янада такомиллаштирилади

Қонун (ЎРҚ-1024-сон, 06.02.2025 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган ПҚ-55-сон Қарори ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан сўз юритиб, жорий қилинган “Оила-маҳалла-мактаб” тизими асосида ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар натижасида мактабларда ўқувчилар давомати сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарганига урғу берилди.
Қарор ижроси юзасидан, мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали уларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” яратиш борасидаги ҳамкорликдаги амалга ошириб келинаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бу борада, инспектор-психологлар ҳамда маҳалла еттили томонидан янгича иш услубларини татбиқ қилган ҳолда ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш юзасидан тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди.


Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ташкил этилган мазкур йиғилиш, Миллий гвардия қўмондони генерал-маёр Р.Джураев ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири X.Умарова бошчилигида ўтказилиб, унда Республика бўйлаб соҳага оид барча мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони мазкур йиғилишни Қорақалпоғистон Республикасидан олиб бориб, кириш сўзида, Давлатимиз раҳбарининг ПҚ–1-сон Қарори ижросини таъминлаш борасидаги вилоятларда олиб борилаётган манзилли ўрганишлар давомида ўқувчилар билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганлигини таъкидлаб ўтди.


Суний интеллект.
Хали ҳам қойил қолмадингизми?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жуда таниш холатми.
(Фахриддини ўзи)


MILLIY GVARDIYA QO‘MONDONI | R.M.DJURAYEV dan repost
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2025 yilda respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi samaradorligini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Qarori ijrosini taʼminlash hamda unda koʻrsatilgan ustuvor vazifalarni amaliyotga joriy etish yuzasidan Milliy gvardiya qoʻmondoni general-mayor R.Djurayev boshchiligidagi ishchi guruh Qoraqalpogʻiston Respublikasida oʻz faoliyatini boshladi
———
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда унда кўрсатилган устувор вазифаларни амалиётга жорий этиш юзасидан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлади
———
Өзбекстан Республикасы Президентиниң “2025 жылда Республика мəҳеллелеринде қәўипсиз орталықты жаратыў ҳəм ҳуқық бузарлықлардың ѳз ўақтында алдын алыў системасының нәтийжелилигин жəне де арттырыў ис-илажлары ҳаққында”ғы Қарары талапларының орынланыўын тəмийинлеў ҳəм де карарда көрсетилген әҳмийетли ўазыйпаларды əмелиятқа кең ен жайдырыў бойынша Миллий гвардия Қўмондоны генерал-майор Р.Джураев басшылығындағы исши топар Қарақалпақстан Республикасында өз жумысын баслады
———
Рабочая группа под руководством командующего Национальной гвардией генерал-майора Р.Джураева приступила к работе по обеспечению реализации Постановления Президента Республики Узбекистан «О мерах по созданию безопасной среды и дальнейшему повышению эффективности системы раннего предупреждению правонарушений в махаллях республики в 2025 году» и полного выполнения поставленных в данном документе задач в Республике Каракалпакстан.

▶️ Телеграм канал


Муаммо кимники⁉️

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Визов🚔


Эътибор бердингизми Шахзодга ўхшаб "сирена"ни умуман ўчирмас экан.😁


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


¯\_(ツ)_/¯ ✍


Бу меники эди.. (PRESS)




Ўзбекистонда миллий хавфсизлик миллий истиқлол мафкураси билан ҳамоҳангдир. Чунки миллий истиқлол мафкураси ўз мазмун-моҳиятига кўра, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий тараққиётига хизмат қилади, барча сиёсий партиялар, гуруҳлар ва қатламларнинг - бутун халқимизнинг қуйидаги умумий манфаатларини ифодалайди:

 - мамлакатнинг мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадлар дахлсизлиги;

- юртнинг тинчлиги, давлатнинг ҳарбий, иқтисодий, ғоявий, экологик, информацион таҳдидлардан муҳофаза этилиши;

- мамлакатда фуқаролараро ва миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорлик муҳитини таъминлаш;

- ҳар бир оила ва бутун халқнинг фаровонлиги;

- жамиятда адолат устуворлиги, демократия, ўз- ўзини бошқариш тамойилларининг амал қилиши”

Ушбу манфаатлар миллий давлат манфаатини ташкил этади. Мамлакатнинг миллий хавфсизлиги унинг миллий манфаатини турли сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, экологик, ғоявий, информацион ва бошқа омиллар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилади. Шу боис миллий хавфсизлик таркиби мураккаб тузилишга эга бўлиб, сиёсий, ҳарбий-мудофаа, ғоявий, мафкуравий, иқтисодий, экологик, ахборот хавфсизлигини ўз ичига олади.

Сиёсий хавфсизлик мамлакатнинг миллий-давлат тузилишини, конституцион тузумни ҳимоя қилишга йўналтирилади. Ҳарбий-мудофаа хавфсизлиги мамлакат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадлар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган. Ғоявий, мафкуравий хавфсизлик ҳозирги даврда айниқса долзарб аҳамият касб этмоқда. Мафкура, ғоя ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Чунки мафкура мавжуд бўлмаса, ҳар қандай жамият ўз танлаган йўлини йўқотиши мумкин. Қаерда мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши барчага аён ҳақиқатдир.

Ҳозирги даврда турли хил эски ва янги мафкура, ғояларнинг ўзаро кураши ҳар қачонгидан хам шиддатли тус олмоқда. Бунга сабаб социалистик тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг икки қарама-қарши қутбларга бўлиниши барҳам топган бўлса-да, турли хил мақсад, манфаатларни ифода этувчи мафкуралар, ғоялар кураши, тортишуви ҳали тўхтагани йўқ Бу курашлардан мақсад инсон, жумладан, ёшлар қалбини эгаллаш, муайян мамлакат ёки минтақадаги бирор миллат ёки халқнинг онг. ва тафаккурига таъсир кўрсатиш уни ўзига бўйсундириш, маънавий жиҳатдан заиф ва тобе қилишдан иборатдир. Фикр қарамлиги, тафаккур куллиги эса ҳар қандай иқтисодий ва сиёсий қарамликлардан ҳам кўра даҳшатлироқдир. Шу боис, давлати- миз раҳбари таъкидлаганидек, мафкура полигонлари ядро полигонларига нисбатан ҳам кўпроқ кучга эга. Агар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий таҳдид, хавф-хатар, тазйиқ бўлса, буни сезиш, кўриш, олдини олиш мумкин. Аммо мафкуравий, ғоявий хавфни, тазйиқни тезда илғаб олиш, сезиш ниҳоятда қийин. Инсон ўз мустақил фикрига, собит эътиқодига, ўзи таяниб яшайдиган ҳаётий миллий қадриятларга, мустаҳкам иродага эга бўлмаса, жамиятда халқни ягона мақсад йўлида бирлаштирувчи миллий ғоя ва мафкура мавжуд бўлмаса, унинг турли зарарли ғоя на мафкураларнинг тазйиқига бардош бериши амри маҳолдир.

18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.