Нега айнан QWERTY?
Нима сабабдан клавиатурадаги ҳарфлар алифбо тартибида жойлаштирилмаган?
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега клавиатура юқори қаторидаги ҳарфлар АБC билан эмас, балки QWERTY билан бошланади? Ҳарфларни оддийгина алифбо тартибида жойлаштириб қўйса бўлардику!? Нима сабабдан улар шу даража аралаштирилиб қўйилган? Бунинг жавоби сизни ҳайратга солиши мумкин.
Дастлабки ёзув қурилмалари XVIII асрнинг охирларидаёқ пайдо бўлган эди. Аммо айнан журналист Кристофер Латем Шоулз уларни оммавий ишлаб чиқаришга жорий этишга, қолаверса, конструкциясини барчага мос келадиган даражада такомиллаштиришга муваффақ бўлди.
Ёзув машинкалари ва ричагларнинг ёпишиб қолиши
1870 йилларда илк ёзув машинкалардаги белги акс этган ҳар бир клавиш ричагга уланган сиёҳли лента орқали қоғозга зарба берарди. Тез ёзилиш пайтида ричаглар ўзаро тўқнашиб, бир-бирининг устига чиқиб кетар ва тиқилиб қоларди. Натижада ёзиш жараёни тўхтаб, сиёҳ қоғозга ёйилиб кетар ва иш унумдорлиги нолга тушган. Ҳам оддий, ҳам ўта уддабуронликка асосланиб муаммога ечим топилди: энг кўп ишлатиладиган, масалан, E ва R ёки T ва Y каби ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилиб ёзув машинкадаги клавиатуранинг қарама-қарши томонларига жойлаштирилди. Шунда ричагларнинг ўзаро тўқнашиш эҳтимоли камайди.
Клавиатуранинг юқори қаторидаги айнан ўша олтита ҳарф билан бошланадиган QWERTY шундай пайдо бўлди.
Нега QWERTY ҳали ҳам қўлланилади?
ХХ асрда фойдаланувчиларга қулайлик учун махсус ишлаб чиқилган клавиатура жойлашувлари пайдо бўлди. Бироқ ўша пайтга келиб мактабларда айнан илгариги тизим ўргатилар, одамлар унга кўникиб қолган, саноат эса айнан шу тартибдаги клавиатураларни ишлаб чиқарарди. Стандартни ўзгартиришга имкон берилмади. Чунки бу жуда катта харажатни талаб қиларди. Шу тарзда технология қулайликдан устун келди.
✅ @Zarnews_uz