Ёшлигимда энг яқин дўстларим билан уйимиз ёнидаги катта тегирмонда "Беркинмақоч" ўйинини ўйнардик. Тегирмон жуда катта эди, унда беркиниш анча осонроқ эди, фақат бир муаммо бор: кийимларим жуда ифлос бўлиб кетарди. Дўстларимни қидириш мени навбатим эди, ўнгача, юзгача ва ундан ҳам кўпроққа санадим, улар яхшилаб беркинишди, мен ҳаммасини жон-жаҳтим билан қидирдим, ҳудди уларни ростан ҳам йўқотиб қўйгандек... Ваниҳоят, топардим. Энди уларни навбати, саноқ бошланиши билан қочдим, беркиндим, тегирмонни энг чеккасидаги бир ташландиқ хонага беркиндим, энди мени топишолмайди деб ўйлардим. Ва сўнггида анча кутдим, ичимдаги қўрқув "энди топиб олишади, ана қўлга тушдинг, энди топишди..." деб ҳапқирарди, қўрқувларим бекор кетди. Мени умуман топишолмади. Ўйин тугади, кун хиралашди, шом тушди, беркинган жойимдан чиқдим, атрофда ҳеч ким йўқ. Ўша воқеани энди тушундим, улар ортиқ қидирмай қўйишган экан...
Ҳаммасини вақт ўтиб тушундим, ҳаёт ҳам бир ўйин. Энг катта мағлубият эса энди сени ҳеч ким қидирмаслигида.
©Edmond Club
Ҳаммасини вақт ўтиб тушундим, ҳаёт ҳам бир ўйин. Энг катта мағлубият эса энди сени ҳеч ким қидирмаслигида.
©Edmond Club