Мен электр энергияси соҳаси мутахассиси эмасман, лекин ҳозир муҳокама қилинаётган хонадонларнинг газдан электр энергиясига ўтиши масаласи бўйича, ўз мулохазаларимни келтириб ўтмоқчиман.
Ҳозирда фаолиятимни Германияда олиб бораётганим учун ушбу давлат мисолида фактлар ва бир-икки фикрим билан бўлишмоқчиман.
Германияда қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига 60% гача электр энергияси ишлаб чиқарилади (Ўзбекистонда бу кўрсаткич 11% эканлигини ўқигандим). Қолган қисм газ ва кўмир ёқиш ҳисобидан ишлаб чиқарилади ёки импорт қилинади. Импорт, билишимча, асосан Франциядан амалга оширилади. Франция эса, Германиядан фарқли ўлароқ, атом электр станцияларидан (АЭС) фойдаланишда давом этмоқда. Немислар эса охирги атом реакторини 2023 йил апрель ойида тўхтатишди.
60% энергия — 85 миллион аҳоли ва Европадаги энг йирик саноатга эга Германия учун жуда яхши кўрсаткич, деб ўйлайман. 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 100% га етказишни режалаштиришмоқда. Тўғри, бу ҳозир Германия учун қимматга тушаяпти, лекин тасаввур қилинг, 2030 йилдан бошлаб электр энергияси ишлаб чиқариш учун Россиянинг арзон гази, нефт ёки бошқа энергия манбалари зарур бўлмайди.
Бундан ташқари, Германияда кўп қаватли уйларнинг катта қисми (мен билганларим ҳаммаси) рўзғорда электр энергиясидан фойдаланади.
Яна бир мисол: Мюнхенда шахсан ўзим қатнашган лойиҳалардан бири — ер остидаги совуқ сувдан фойдаланиб, ёз фаслида иситиш тизимидан совуқ ҳаво юбориш орқали биноларни совутишга қаратилган катта лойиҳа. Бу лойиҳанинг асосий мақсади — электр энергиясини кондиционерлар ҳисобидан тежаш, чунки электромобиллар сони ортиб борар экан, энергияга бўлган талаб ҳам ошади. Шу тежалган энергия эса электр автомобилларни зарядлашга йўналтирилади.
Хулоса қилиб айтганда, популизм билан шуғулланишдан олдин тегишли шароит яратиш керак. Шунингдек, ҳуқуқий ва норматив базаларни ҳам мустаҳкамлаш зарур.