Эсимда, ёшлигимда кимни уйида қурилиш ишлари олиб борилса, эски бўзилган бинодан чиққан барча қурилиш материалларини алоҳида, тартибга солиб, ёғочини ёғочга, металлини металлга ва керак бўлса ёғочдан михларни суғуриб олиб, тўғирлаб, саришта қилиб қўйиларди. Чунки буларни барчаси кейинчалик қурилишда ишлатирларди.
Бу постдан мақсад ёшликни эслаш эмас, балки замонавий шаҳарсозликда “қайта қуриш (реконструкция) маданияти” ҳақида қисқача тухталиб ўтиш.
Қурилишдаги “кулранг энергия” ёки мужассамланган энергия (серая энергия, воплещенная энергия, embodied energy)нинг атроф-муҳитга СО2 чиқариш бўйича илғор позицияда туради. Қурилиш материалларидан энга катта қисмини цемент ва металл ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Қурилишда “кулранг энергия” ёки “мужассамланган энергия”- бу қурилиш материалини ишлаб чиқишда ёки бинонинг хаётий циклида сарфлаган энергия. Бу энергия хом-ашё қазиб олиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш, транспортировка, қурилиш ва утилизацияни ўз ичига олади. Эксплуатация жараёнидаги энергия бундан мустасно.
Бузиб ташланган биноларнинг чиқинидисини утилизация қилиш ҳам энг оғир экологик муаммолардан бири. Тасаввур қилинг бир неча минг тонналаб қурилиш чиқиндисини утилизация қилиш орқали минглаб квадрат ерларни яроқсиз ёки ахлатхона бўлиб ётишини. Қурувчи чиқиндига пул тўлайди бўлди, қолгани унга қизи эмас.
Яқинда бир мақола ўқидим. Германия бўйича 21.7 млн. бино бор экан. Шундан 19 млн. турар-жой бинолари. Қолгани бошқа бинолар. Хар бир киши бошига 490 тонна қурилиш материали тўғри келаркан. Ўртача Европа бўйича 340 тонна. Агар фақат сарф қилинган “кулранг энергия”ни ўзини ҳисобга олганда ҳам, жуда катта сон чиқади.
Бу сон жойида турмайди, албатта. Чунки уй-жой ва бошқа турадги биноларга талаб ошиб бораверади. Шунинг учун, европалик соҳа мутахассислари “Urban Mining” (шаҳар конлари) тушунчасини ишга солишаяпти. Яъни, қимматбаҳо бўлган материалларни қайта ишлаш ва ишлатиш. Бизнинг мавзумиз доирасида бу қурилиш материаллари. Булар ёғоч, ғишт, металл ва шунга ўхшаган материалларни бўзилаётган ёки реконструкция қилинаётган бинолардан олиб, қайта ишлатиш.
Энг қизиғи Базел шаҳрида 70% “Urban Mining” махсулотларини қўллаган ҳолда бино қуришган. Аслида, лойиҳа архитекторлари 100% шу каби материалларни ишлатишни мақсад қилишган. Аммо 70% ни ҳам катта ютуқлигин алоҳида таъкидлашаяпти.
Биз биламиз, хозирда эски саноат ва нотурар жойларини қайта лойиҳалаб, функционал вазифасини ўзгартирган ҳолда жамоат жойларига айлантириш, Ўзбекистонда ҳам яхши йўлга қўйилган. Лекин, конструктив жихатдан ҳолати қониқарли бўлган, нурамаган, сифати яхши биноларни ҳам бузиб ташалб, ўрнига янги турар-жой комплекси ёки бошқа бир бино қуриш, одатий хол бўлиб қолган.
Масалан, "свежий" хабарлардан, Чорсу меҳмонхонаси биноси тақдири. Ўзи аслида ушбу мавзуни чуқур ўрганишимга шу бино ҳақидаги янгилик туртки бўлди. Кейинги пост ушбу бино ҳақида бўлади.
Хўш, айтмоқчиман-ки, ҳамма вақт ҳам бино бўзиб янгисини қуриш шарт эмас. Албатта, деволеперлар учун осони ва арзони - бу бузиб, янги қуриш. Лекин биз атроф-муҳитни, озгина бўлса ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлган биноларимизни асрамоқчи бўлсак, энергия самарадорлик ҳақида ўйласак ва замонавий шаҳарсозликдан ортда қолмасликни истасак, шаҳарларимиздаги лойиҳалаш ва қурулиш жараёнларини қайта кўриб чиқишимиз ва ташкил қилишимиз керак, деб ўйлайман.
P.S. Ҳа, айтганча, ота-боболаримиз кўп нарсани билишган барибир.