💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки Умра ибодатларини адо этиш учун бораётган зиёратчиларимиз шу нарсани яхши билиб олишлари зарур бўладики, Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг равзаи шарифларини зиёрат қилиш Умра ёки Ҳаж ибодатларининг бир қисми ҳисобланмайди. Мабодо умра ёки ҳаж сафарига борга зиёратчилар равзага кира олмасалар ҳам мазкур ибодатларига ҳеч қандай нуқсон етмайди.
Мадинаи мунавварада зиёратчиларга лозим бўлган муҳим амал жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салом бериш бўлиб, ушбу саломлашиш учун олиб борувчи “Бобус-салом” эшиги туну-кун очиқ бўлади ва зиёратчилар хоҳлаган пайтларида У Зотга салом бериш имконига эгалар. Шунингдек, Масжидун набавийда беш вақт жамоат намозларига қатнашиш, Қуръон тиловати, нафл ибодатлар ва зикрлар ҳам улкан фазилатли амаллар бўлиб, имкон қадар ушбу амалларни ҳам ғанимат билиш даркор. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Umratours