Наманганнинг яна бир туризм маскани - Чуст боғи мавсумга шай.Кўҳна ва навқирон Чуст ҳамиша сўлим табиати ва қадимий обидалари, айниқса сайёҳларни йил ўн икки ой ўзига жалб қиладиган Маданият ва истироҳат боғи билан мафтун этиб келган.
Қарийб 5 асрлик тарихга эга боғ бугунги кунда замонавийлик касб этиб, бу узоқ яқиндан келувчилар сонини йилдан- йилга оширяпти. 400 яқин очиқ ва ёпиқ миллий сўрилар мавжуд. Эътиборлиси шундаки, мавсумда 1 кунда 1 тоннагача ош дамланиб, меҳмонларга тортиқ қилинади.
Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманидаги Мавлоно Лутфуллоҳ номли Маданият ва истироҳат боғи фаолияти ва дам олувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Бўлиб ўтадиган 64-Халқаро гуллар фестивали доирасида ушбу боғда меҳмонлар учун унутилмас онларни ҳадя этадиган ҳар хил кўнгилочар тадбирлар, сайёҳлар учун шароитлар, ош танловларини ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.