Йўл ёқасида тартибсиз савдо қилаётганлар ҳокимнинг танқидига учради
Чироқчи туманидаги марказий бозор ёнидаги aвтомобиль йўли ва пиёдалар йўлагида ноқонуний савдо амалиёти билан шуғулланувчи "тадбиркорлар" яна кўча савдосини бошлаб юборишди. Туман ҳокими Файзулла Юсупов Хонжон кўчаси бўйлаб олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши баробарида кўча савдосига чек қўйиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.
Мақсад "Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори" МЧЖга автотранспорт воситасида келиб кетувчи фуқароларга қулайлик яратиш эди. Афсуски, олиб борилаётган амалий ишларга қарамай айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар йўлнинг қатнов қисмига махсус соябонларини жойлаштириш савдо амалиётларни давом эттириш билан банд.
👉 @Chiroqchiaxboroti