Чироқчи туманида 18 боланинг суннат тўйи ўтказиб берилди
Чироқчи туманининг Зарбдор ва Истиқлол маҳаллаларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 18 нафар фарзандларига суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Хайрия-суннат тўйи "Инсонга наф келтириш-олий бахт" шиори остида элнинг саховатпеша инсонлари томонидан ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов ва бошқалар сўзга чиқиб, инсон манфаатлари амалда қадр топган мамлакатимизда савобли ва хайрли ишлар янада кўпайиб бораётганини таъкидлаб, тўй болаларга Ватан корига ярайдиган камарбаста инсонлар бўлишларини тилашди.
Тўйболаларнинг ҳар бирига ва оиласига ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда бадиий китоблар топширилди.
Шунингдек, ташкилотчилар томонидан ҳар икки маҳалладаги эҳтиёжманд 25 та оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, саломатлигида муаммолари бўлган 3 нафар фуқароларни Ҳиндистон давлатида даволаниш харажатлари қоплаб берилди.
Ушбу тўй ана шу жажжигина ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саховат рамзи сифатида бир умр ¬муҳрланиб, уларни ҳамиша хайрли ишларга ундаб туриши аниқ дейди, — тадбир ташкилотчиси Анвар Ёрбозоров.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/chiroqchi_press