ПАЙШАНБА КУНИ КИР ЮВИШ
#бидъат
❓1388-CАВОЛ: Одамлар орасида пайшанба куни кир ювиб бўлмайди, деган гап бор. Шу гап қанчалик асосли?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап динимиз таълимотларига зид гап ҳисобланади. Динимиз покизаликка жиддий қарайди. Ҳамиша покиза ва чиройли бўлиб юришга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ، نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ، كَرِيمٌ يُحِبُّ الكَرَمَ، جَوَادٌ يُحِبُّ الجُودَ رواه الترمذي
“Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, покизадир, покизаликни яхши кўради, карамлидир, карамлиликни яхши кўради, ўта сахийдир, ўта сахийликни яхши кўради” (Имом Термизий ривояти).
Демак, шариатимизга кўра кир ювишдан ман қилинган кун ёки вақт йўқ. Пайшанбами ёки бошқа кунми кийими нопок бўлиб қолган инсон эртаси кунни кутиб ўтирмайди. Ўша кунни ўзида кийимларини поклаб олаверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Instagram | You tube | Telegram