Ҳанафий мазҳабимизга кўра, такбири таҳрима билан намозга киришган киши ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, қўлларини боғлайди ва киндик остига қўяди. Бу амални уламоларимиз суннат дейдилар. Чунки, бу масалада келган ҳадиси шарифлар айнан Ҳанафий мазҳаби тутган йўлни қувватлайди. Жумладан: Имом Бухорийнинг устозлари Имом Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба раҳимаҳуллоҳ “Мусаннаф” китобида қуйидаги ҳадиси шарифни келтирганлар:
عن علقمة بن وائل بن حجر عن ابيه قال
رأیت النبی صلى الله عليه وسلم وضع یمینه علیٰ شماله فی الصلوٰۃ تحت السرۃ
яъни: Алқама ибн Воил оталари Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб, киндик остига қўйганларини кўрдим”.
Бу масалада Али разияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилинган:
ان من سنة الصلاة وضع اليمين علي الشمال تحت السرة
яъни: “Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб, киндик остига қўйиш – намознинг суннатидандир”.
(Имом Байҳақий ва Имом Дорақутний ривоятлари).
Каналга уланиш учун босинг
Instagram | You tube | Telegram