ҚАБРИСТОНДА ТАОМ ПИШИРИБ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#жаноза
❓427-CАВОЛ: Кабристонда таом пишириб ейиш мункинми? Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар килиб, жонлиқ сўйиб таом пишириб ейилади. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабристонга борган киши ўша жойда ётганларнинг ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб уларнинг қаторига қўшилишидан ибратланиши лозимдир. Уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин- кулги қиладиган, жой эмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда, қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
إني كنتُ نَهيتكم عن زيارة القبور، فزوروها؛ فإنها تُذكِّركم الآخرة وفي رواية: ولا تَقولوا هُجْرًا
яъни: “Албатта мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро у сизларга охиратни эслатади!” Яна бир ривоятда: ботил гап гапирманглар!” – деганлар. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоятлари).
Муҳаммад ал-Ходимий ал-Ҳанафий “Бариқатул Маҳмудия” китобида айтадилар:
ويكره الأكل عند المقابر والضحك أيضاً عندها، لأن مثل هذا محل اعتبار وتذكر الآخرة والأكل والضحك منافٍ لهما.
яъни: “Қабрлар олдида еб-ичиш макруҳ ҳисобланади. Шунингдек кулиш ҳам макруҳ. Чунки бу каби жойлар ибратланиш, охиратни эслаш ўрнидир. (Қабристонда) ейиш ва кулиш эса охиратни эслашга зид келади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Instagram | You tube | Telegram