"Чет сув" жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Oҳангарон тумани «Четсув» жоме масжиди имом ноиби Улуғов Бахром домланинг расмий телеграмм канали.
Таклиф ва мулоҳазалар бўлса,
Админга мурожаат учун:
+998936040242

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

07- ЯНВАРЬ 2025й,
7- РАЖАБ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 06:19 ⏰

🕌 Бомдод 06:59 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:44 ⏰

☀️. Қиём - 12:25 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 15:26 ⏱

🏙 ШОМ - 17:12 🕰

🌌 ХУФТОН - 18:28 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 АҚИДАМИЗ СОФ БЎЛСИН!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Shuhrat Suvonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Shuhrat Suvonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Shuhrat Suvonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Shuhrat Suvonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Бир кунмас бир кун ўламан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Дунёга муҳаббатни кетказиш ва охират ғамини қалбда пайдо қилишнинг йўли бор. Йигирма тўрт соат ичидан озгина вақт ажратинг, кечаю кундузларимиз ғафлатда ўтаётганини ўйланг, ўлимни унутганимизни ўйланг, ҳали Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳозир бўлишдан, буюк ҳисоб-китобдан, жазо ва мукофотдан ғафлатда қолганимизни ўйланг. Шу нарсалар ҳақида ўйлашга вақт ажратинг, бир кунмас бир кун ўламан, кейин Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай қилиб ҳисоб бераман? Сўровларига нима деб жавоб қиламан?, деб ўйланг. Шу ўйлар ҳар доим қалбда тирик турсин.

Агар киши ҳар куни шу нарсаларни фикрлаб турса, бор-йўғи бир неча ҳафтада, иншаАллоҳ, дунёга муҳаббат қалбидан чиқиб кетади. Аллоҳ таоло Ўзининг раҳматидан барчамизга бу айтилганларга амал қилиш тавфиқини ато этсин, омин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАҲСИНИ ЗАМОКИ БУЗИЛГАНДА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Маҳсини замоки бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса масҳ тортишга яроқли бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик оёқ бармоғи кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.

Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ومن الشرائط - أن يكون لابسا خفا يستر الكعبين فصاعدا وليس به خرق كثير، لان الشرع ورد بالمسح على الخفين

“Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСҲАФДАГИ ТАҚСИМОТЛАР ҲАҚИДА

CАВОЛ: Қуръондаги “пора” билан “жуз”нинг маъноси бир хилми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қуръони каримни ўқиш ва ёд олиш қулай бўлиши учун кейинги давр уламолари томонидан турли бўлакларга ажратиб чиқилган. “Пора” дегани форсча сўз бўлиб, “бўлак”, “қисм” деган маънони англатади. Араб тилида бу сўз “жуз” дейилади. Яъни пора билан жуз бир хил маънони ифода қилади. Бир жуз – ўн варақдан иборат бўлади. Қуръони карим 30 пора (жуз)дан иборат. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


#Оят

«Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин - эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) - эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир».

Ҳужурот сураси, 11-оят

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин.

Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК

Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


﷽ Тонгингиз хайрли -
Кунингиз барокатли бўлсин !

🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ  🌷🌷🌷

МЕНИНГ ЖАННАТ ЮЗЛИЛАРИМ.🦋
ҚАЛБИ ЧИРОЙЛИЛАРИМ.🦋 ЖАННАТЛАРДА АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИГА ИНТИЛУВЧИЛАРИМ.🦋

🍃ХАЙРЛИ КУН🍃

Бугунги кунингиз хайр ва барокатларга тўла бўлсин.
🍃 Аллохим хонадонингизга барокатларини, рохматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган- ўзгармайдиган доимий- доимий неъматларини сочиб кўйсин!

🍃Роббим Сизни мухтожликдан, қўрқоқликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан, қарздорликдан, алжираб қолувчи қариликдан Ўзи асрасин!

🍃Бошимиздаги Тожларимиз Жуфтларимизнинг умрларига, ризқларига, касбу-корларига барокатлар берсин!
Тупроқ олишса, олтин бўлсин, олтин бошлари омон бўлсин. Хамиша оиламизнинг ҚИРОЛи бўлиб юришсин!

🍃 Фарзандларимизни тарбияларини Ўзингга топширдик Роббим. Уларни хам умриларига, ризқларига, наслларига, касбу- корларига барокатлар бергин! 

🍃 Хамиша кўрганда кўзларимизни қувнатгувчи, Роббимнинг фарзларига ,, лаббай" дегувчи, Ислом арконларини сўзсиз бажаргувчи, ерда юргувчи ,, Қуръон" лар бўлишсин. 

🍃 Ғамларини, кўзларида намларини кўрсатма, Роббим!

🍃 Орқамизда қолиб, хайрликлар ила, эхсонлари ва Тиловатлари ила бизни эслагувчи! 

🍃 Жаннатда Нурдан Тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!

🍃 Роббим ота-оналаримизни, яқинларимизни, дугонаю, биродарларимизни, жамикий ер юзидаги мусулмонларни Ўзинг панохингда асра. Мусулмонларга кенглик бер, Ислом динига ривож бер, ажру- мукофотларини зиёда эт!

🍃 Роббим дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, хомиладорларга, ок йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солих жуфтлар насиб этгин!

🍃 Роббим бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!

🍃 Роббим Сендан халол ризқ, навфли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз. 
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки... тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва мухаббат эгаллаб олсин! 

🍃 Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун хам Илм бер!
Ихлос бер!
Тақво бер! Роббим!
Роббим ! Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йулида, бизни амал қилдир!
Рохматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб куй! Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир! 
🍃 Оламга тинчлик, хотиржамлик, бахту- саодат, меҳр ва мухаббат, шодлигу- қувонч ва илм неъматларингни сочиб қўйгин, Роббим!

🍃Роббим🍃
Қалби торликдан!
Қадри торликдан!
Қабри торликдан!
Панохингга қочаман!
🍃 Аллоҳ Сизга гўзал сабрни ва чиройли амалларни хамрох қилсин!

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатух.

┄┅┅✿🍃❀ 🌸 ❀🍃✿┅┅┄

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


🌙ЗИКР ва ШУКР
қилувчилардан бўлинг!

🌹🍃... СУБҲАНАЛЛОҲ.

🌹🍃... АЛҲАМДУ ЛИЛЛОҲ.

🌹🍃... ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.

🌹🍃... АЛЛОҲУ АКБАР.

📿... СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ СУБҲАНАЛЛОҲИЛ АЗИЙМ.

📿... АСТАҒФИРУЛЛОҲ ВА АТУБУ ИЛАЙҲИ.

📿... АСТАҒФИРУЛЛОҲ АЛЛАЗИ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЮЛ ҚОЙЙУМУ ВА АТУБУ ИЛАЙҲИ.

📿... ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУЛ МУЛКУ ВА ЛАҲУЛ ҲАМД ВА ҲУВА АЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИЙР.

📿... СУБҲАНАЛЛОҲ ВА БИҲАМДИҲИ АДАДА ХОЛҚИҲИ, ВА РИДО НАФСИҲИ, ВАЗИНАТА АРШИҲИ ВА МИДАДА КАЛИМАТИҲИ.

📿... СУБҲАНАЛЛОҲ ВАЛҲАМДУЛИЛЛОҲ ВА ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ ВАЛЛОҲУ АКБАР.

📿... ЛА ҲАВЛА ВА ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ.

📿... АЛЛОҲУММА СОЛЛИ АЛА НАБИЙЙИНА МУҲАММАД.

📿... ЛА ИЛАҲА ИЛЛА АНТА СУБҲАНАКА, ИННИЙ КУНТУ МИНАЗЗОЛИМИЙН.

📿... ҲАСБИЯЛЛОҲ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВА АЛАЙҲИ ТАВАККАЛТУ ВА ҲУВА РОББУЛ АРШИЛ АЗИЙМ.

📿... Аллохумма хасибний хисабан ясиро.

📿... Аллохумма соббит қалби ъала диник.

📿... Ла хавла вала қуватта ила биллаҳ.

✅Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


🎤Саъад Ал-Ғамиди

❤️Қалблар ором олсин.
ЁСИН СУРАСИ  ЭШИТИНГ!

ИншаАллох уйингизга барака ва бахт ёғилади.

📗Ясин сурасининг фазилати

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби “Ясин”дир.
Мен уни умматимдан ҳар бирининг қалбида бўлишини истардим”, деганлар

✅Каналга аъзо бўлинг👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


✨ ♻️🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ🌹♻️

☀️•Бошланган янги хафтамизнинг илк сахифаси бахтли онлардан бошлансин..!!

🕊•Файзли бугунги душанба кун ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини Аллоҳ насиб этсин..!!

🕊•Олам ясаниб, гулларга бурканиб, покланиб ва янада файзу-баракотларга тўла сандиқларини туҳфа этиб, гўзал табассум ила пешвоз чиқмоқда.

🕊•Ташрифга чоғланиб турган куннинг хар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйҳатини битинг!

🕊•Соғу-саломат, янгича куч-ғайрат ва улкан ишонч ила олға интилинг!

🕊•Бошланган хафтамиз ҳайрли бўлсин! Хонадонингизга файз, тинчлик осойишталик, бахт, қувонч ва барака ёмғири тинмай томчилаб турсин...!!

✨Хамиша Аллоҳнинг паноҳида, назарида ва ҳимоясида бўлинг! Аллоҳ ҳар ишда зиёда қилсин... АМИН!!

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


#ЭСЛАТМА:

Жаннатга биринчи бўлиб чақириладиган кимса, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга хамд айтувчи инсондир.

(Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ)

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ☺️

ТУНИНГИЗ ОСУДА У́ТСИН

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


​​
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

06- ЯНВАРЬ 2025й,
6- РАЖАБ ОЙИ 1446ҳ


📜 “... албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”
📒 (Нисо сураси, 103-оят).
Намоз диннинг устунидир.

🕰 (Ангрен шаҳри вақти билан)
≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🌃 ТОНГ - 06:19 ⏰

🕌 Бомдод 06:59 🕰

🌅 ҚУЁШ - 07:44 ⏰

☀️. Қиём - 12:25 ⏰

🏞 ПЕШИН - 13:00

🌇 АСР . 15:25 ⏱

🏙 ШОМ - 17:11 🕰

🌌 ХУФТОН - 18:28 🕰

≌≌≌≌≌🔹🌸🔹≌≌≌≌≌

🔖 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📖 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
📜 «Жаннатнинг калити – намоз
Намознинг калити – таҳорат»

📚 Абу Довуд ривоят қилган.

"Ва эслатинг. Албатта,
  эслатиш мўминларга
       манфаат берур"

(«Зориёт» сураси, 55-оят).

🌙🕌«Чет сув» жоме масжиди

♻️Каналга уланиш👇👇
https://t.me/chet_suv_masjidi


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАҲСИГА МАСҲ ТОРТИШ

CАВОЛ: Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин. Масҳ маҳсининг устки қисмига тортилади. Муғийра разияллоҳу анҳу айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман» (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

Пайғамбар алайҳиссалом: «Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир», деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади:
1. Муддатнинг тугаши.
2. Жунуб бўлиш.
3. Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши.
4. Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик.

Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!» дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шукроналик — ҳаётимизни яхшилашнинг биринчи қадамидир.

Шундай экан янги тонг учун, соғ-саломат уйғонганимиз учун, ўз кучимиз билан тоза ҳаводан нафас олаётганимиз учун, кўзларимиз билан кўра олаётганимиз учун, оёқ-қўлларимиз бут юра олаётганимиз учун, қолаверса, оиламиз тинч, фарзандларимиз бағримизда эканлиги учун, яна бизга берилган биз билган ва билмаган, англаган ва англамаган барча неъматлар учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтайлик...

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

📚Чет Сув жоме масжиди
https://t.me/chet_suv_masjidi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.