🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
🔸 Президент янги имкониятлар ва режаларни белгилаб берди.
🔸 Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.
🔸 Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди. Уларга “Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.
🔸 Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.
🔸 Оилавий тадбиркорлик дастурларига кредит ресурслари фақат давлат маблағларидан ажратилмоқда.
🔸 Халқ банки ташаббуси билан Осиё тараққиёт банкининг молиявий оммабоплик дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит берилмоқда. Бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, Осиё тараққиёт банки дастурга 150 миллион доллар ажратишга тайёр.
🔸 Ушбу намуна асосида келгуси йилда 9 та давлат банкига четдан 1 миллиард доллар кредит жалб қилиб, 250 минг одамни даромадли қилиш тавсия қилинди.
............................................
© Каналга аъзо бўлинг.