Камбағални талаб бойлик орттиришнинг жирканч моделими?
Мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказилиши учун фавқулодда қиммат тўловлар қачондан кучга кириши номаълум. Ҳужжатнинг тўлиқ матни очиқланмаган ва lex.uz базасига жойлаштирилмаган.
Шунингдек, мопед ва скутерлар учун давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтиш қачондан мажбурий бўлиши ҳам номаълум. Баҳордаги лойиҳага кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланиши белгиланган эди.
Ўзбекистонда ҳозирда аҳоли юзминглаб мопед вп скутерлар фойдаланиб келишади. Улар етказиб бериш хизматида ўзини банд қилганлар, курьерлар, дурадгорлар, ҳунармандлар, ўқитувчилар, ҳамширалар, деҳқонлар, қўйингки, камбағал ва кам даромадли қатлам вакиллари. Мана шу юзминглаб камбағаллар энди қарийб 1,4 млн.сўмдан харажат қилиши керак. Буйруқни рўйхатдан ўтказишдан олдин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги калькуляция олганми, бу қанчалик асосланган, мен билмайман. Лекин давлат рақамининг қўшни Қрзоғистондан каррасига қиммат бўлиши бу абсурд даражасидаги талончилик. Нима бизда рақам таркибига тилла қўшиладими? Рўйхатдан ўтказиш жараёнида нима каромат борки, шунчалар қиммат? Давлат хизмати шунчалар қиммат бўлиши қайси конкрет харажатлар ёки товонлар билан боғлиқ?
Айтинглар, асосланглар, очиқланглар.
Агар айтилмаса, асосланмаса, очиқланмаса хулоса қилса бўладики, бу камбағалларни талаб бойлик орттиришнинг навбатдаги жирканч модели.
Газетанинг ёзишича, мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказиш ташаббускорларга йилига 140 млрд.сўмдан ортиқ қўшимча даромад келтиради.
Отабек Бакиров, иқтисодчи
🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz