❗️ЯНГИ СУНЪИЙ ЧЕКЛОВ: Енгил автомобиллар импортида мувофиқлик сертификати олиш харажати 3,5 бараварга ошиб кетди !!!
Маълумки, жисмоний ва юридик шахслар томонидан импорт қилинадиган енгил автомобилларга йилига бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади ва шу асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу кунгача ушбу сертификатга текширув божхона омборларида амалга оширилар эди.
‼️Бугундан бошлаб Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган ташкилотнинг ташаббуси билан жорий 1 ноябрдан импорт қилинаётган автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш жараёнлари Пскент автополигонида амалга ошириладиган бўлди. Мувофиқлик сертификати олишга тўланадиган ўртача харажат эса 2,6 млн сўмдан 9,1 млн сўмга ошиб кетди.
Сертификатга олишга сарфланадиган харажат ошганидан ташқари олдин 2-3 кунда битадиган жараён энди ҳафталаб автополигонда навбат кутиб ўтириши мумкин. Бу эса албатта автомобиллар импортига қўйилган сунъий чеклов, таъқиқ ҳисобланади. Бундан ташқари фуқаролар ва ташкилотлар давлат бюджетига млрдлаб пул тўлашаётган эди, бу ҳам ўз навбатида кескин камайиши мумкин.
Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистонга минглаб BYD Song Plus моделли автомобиллар импорт қилинган. Энди бугундан мана шундай бир турдаги автомобилларнинг ҳаммаси ва ҳар бири эвакуаторга ортилиб Пскентга олиб борилади.
Хабарни максимал тарқатинг, зоя ушбу ахмоқона тартибни бекор қилишар !
Муллиф: autodeklarant
🚦Обуна бўлинг: @carzoneuz