НОС ЗАРАРИНИ БИЛАМИЗМИ?
Кўпчилик носни анъанавий усулда тил остига ташласа, баъзилар пастки лаб орқасига, яна кимдир бурун бўшлиғига жойлаштириб чекади. Носнинг инсон саломатлигига салбий таъсирини билсакда ундан воз кеча олмаймиз.
Нос асосан тамаки, доғланмаган ёғ ва оҳак каби маҳсулотлар аралашмасидан ҳосил бўлади. Лекин уни тайёрлашда ҳар хил усуллардан фойдаланишади. Чунончи, Каттақўрғон носида ёғ миқдори камроқ, донадор шаклда бўлса, Ургутда тайёрланган нос таркибида тўлиқ ўчирилмаган оҳак моддаси бўлиб, у шиллиқ қобиқларни кўпроқ куйдиради. Ушбу маҳсулот узоқ вақт истеъмол қилинса, оғиз бўшлиғи шиллиқ қобиғида ўсма касалликларининг ривожланишига олиб келади…..
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Азизбек Хуршидович Абдикаримов.
Сихат саломатлик газетаси.
|telegram | sayt | instagram