Бугун Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташкил топган кун
Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари мамлакатда амалга оширилаётган демократик, ҳуқуқий давлат ва шахс эркинликларини таъминлашнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Жумладан, мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш мақсадида ташкил этилган Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази фаолиятига бугун 2 йил тўлди.
Ўтган йиллар давомида Марказ томонидан “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” тамойилини ҳаётга изчил тадбиқ этишга қаратилган таҳлилий маълумотлар тайёрланди. Бу каби саъй-ҳаракатлар ҳозир ҳам жадаллик билан давом эттирилмоқда.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази тизимида фаолият кўрсатиб келаётган барча ходимларни байрам билан қутлаб, юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу фаолиятингизга улкан ютуқлар тилаймиз.