#davra_suhbati
Инсон манфаатлари устувор юрт
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 2024 йил 29 ноябрь куни “Сурхондарё вилоятида аҳоли саломатлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар натижаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тиббиёт соҳаси бўйича мутахассислар, вилоят Кенгаши депутатлари, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш, аҳолининг тиббий хизматларга бўлган талабларини қондириш ҳамда саломатлигини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзи, жисмоний маданият аҳамияти тарғиб қилиниб, ёшларнинг ижтимоий ва психологик соғлигига эътибор беришга қаратилган маърузалар қилинди.
〰️〰️〰️〰️〰️
👉 Kanalga ulanish - @cadpuz