Дилмурод Хўжаев, "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун" медали муборак!
Дилмурод Хўжаев ҳақида сўз борганда, беихтиёр кўз олдингизда Бухоро санъати, хушовоз хонандалари гавдаланади.
Узоқ йиллардан буён Ўзбекконцерт Давлат Муассасаси Бухоро вилоят бўлими директори лавозимида ишлаб келаётган Дилмурод Хўжаевда камтаринлик, самимийлик ва энг асосийси, одамийлик фазилатлари юқори. Кўплаб ёш санъаткорларни қўллаб-қувватлаган, уларни бетакрор санъат сари йўналтирган.
Бетакрор санъаткор ёшлар ва халқ билан доим ҳамқадам бўлди. Улардан бир дафъа узоқда юрмади.
Куни кеча севимли санъаткоримизнинг "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун" медали билан такдирлангани олқиш ва самимият билан қаршиланди.
"Биз шогирдлар устозни чин дилдан муборакбод этиб, бундай ютуқлар бардавом бўлишини тилаб қоламиз. Бизга ҳам устоз изларини берсин",-дея мактаб йўллашди хонандалар.
Ҳа, муносиб устозларга шогирдлар камолини берсин, муносиб шогирдларга устоз изини!
BUXORO YOSHLARI
Telegram | Veb-Sayt | Facebook |