Buxoroliklar 🇺🇿


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз

📮 👉 @Buxmenedjer

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Диққат #огохлик

Бухорода она ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

Воқеа Когон шаҳрида содир бўлган, 31 ёшли она ва унинг 12 ёшли ўғли уйни иситиш учун ўрнатилган қўлбола печдан чиққан ис газидан заҳарланган.

Батафсил 👉 @BUXORO


#Тезкор
‼️Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради:

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали шубҳали файллар, хусусан, Telegram мессенжери орқали зарарли файл тарқатилмоқда.

Фуқаролардан уни ишга туширмаслик ва тарқатмаслик сўралади. Акс ҳолда, фойдаланувчи номидан Telegram мессенжеридаги бошқа фойдаланувчиларга мазкур дастур тарқатилиши ва нозик маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Батафсил 👉 @BUXORO


#Ана_холос

ТикТок тармоғида ўзини саратон ва жигар сиррозига чалинган бемор қилиб кўрсатиб, хайрия пулларини «еб келган» аёлга жиноят ишлари бўйича Жондор туман суди томонидан ҳукм ўқилди.

Бу хабарни шунақа қилиб пул йиғмоқчи бўлган танишингизга юборинг қўйинг.

Батафсил 👉 @BUXORO


Қайси вилоятларда никоҳ ва ажралишлар энг кўп қайд этилмоқда?

Батафсил 👉
@BUXORO


#ТЕЗКОР #РЕКОРД
⚡️Биткоин нархи салкам 97 минг долларгача чиқди, сўмда 1 миллиард 240 миллион сўм😳


Батафсил 👉 @BUXORO


🇺🇸🇹🇷Трамп соғлиқни сақлаш тизимига раҳбарлик қилиш учун Туркияда туғилган шифокорни таклиф қилди

Асли турк бўлган машҳур юрак жарроҳи Меҳмет Ўз Медиcаре ва Medicaid Services марказлари раҳбари лавозимига Трамп томонидан тавсия этилган.

Президент сифатидаги биринчи муддатида Трамп Ўзни Президент ҳузуридаги спорт, фитнес ва овқатланиш бўйича кенгашга тайинлаганди
.

Батафсил 👉 @BUXORO


🇨🇳 Си Цзиньпин океанлараро темирйўл қуришни таклиф қилди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Тинч ва Атлантика океанлари ўртасида темирйўл барпо этиш лойиҳасида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда у билан учрашувдан сўнг Боливия Президенти Луис Арсе маълум қилди.

“Шунингдек, у Перунинг Чанкай мегапортидан бошланиб, Боливия ва Бразилия каби БРИКС ҳамкор давлатлари ҳудуди орқали ўтувчи Тинч ва Атлантика океанларини боғлайдиган океанлараро темирйўл қуриш имкониятини кўриб чиқишдан манфаатдорлигини билдирди”, деди у.

Боливия етакчисининг сўзларига кўра, Хитой раҳбари Бразилияга ташрифи чоғида у билан учрашувда литий ва қазиб олиш саноатида қўшма лойиҳаларга ҳам қизиқиш билдирган.

Батафсил 👉 @BUXORO


2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

Йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастури ишлаб чиқилади.

Батафсил 👉 @BUXORO


Шавкат Мирзиёев атрофлича ўйлаб, Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

"Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Президент Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди", — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Батафсил 👉 @BUXORO


"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида келгуси йиллар учун катта марралар белгилаб олинган.

Хусусан, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган.

Дастлаб бунга айримлар шубҳа ёки иккиланиш билан қараган, лекин ўз вақтида зарур чора-тадбирлар амалга оширилгани, барча имкониятлар ишга солингани туфайли бу йилнинг ўзида ялпи ички маҳсулот ҳажми 110 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Янги Ҳукумат, барча раҳбарлар биргаликда қаттиқ ишлаб, ислоҳотлар шиддатини пасайтирмасдан, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётимиздаги ўзгаришларни жадал давом эттирса, 2030 йилга бориб, иқтисодиёт ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш мумкинлигига ишонч билдирилди.

Бу натижани таъминлаш орқали аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга эришилади.

"Яна бир бор айтаман, бундай натижаларга эришиш учун куч ва имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади!",
– деди Президент.

Батафсил 👉
@BUXORO


Ғарб давлатлари Киевга Россия ҳудудига узоқ масофали қуроллар билан зарба беришга рухсат бериб, Украинадаги можарога янада кўпроқ аралашмоқда, деди - Песков

Батафсил 👉 @BUXORO


Эрдўғон тасдиқлади: Туркия Исроил президентининг Бокуга учиб келишига йўл қўймади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон матбуот анжуманидаги нутқида айнан Анқара Исхак Герцогнинг самолётига Бокуга учиб бориш учун Туркия ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаганини айтди.

Батафсил 👉 @BUXORO


Ҳар куни эрталаб ўзингизни мажбурлаб бўлса ҳам нонушта қилишга одатланинг

Агар эрталаб нонушта қилмасангиз, организмингиз уйқудан уйғонмайди ва ҳаракатга киришмайди.

Натижада ёғ йиғилади ва улар соч, юзларингизда акс этади юзингизни тез қариши ажинлар ва юз ва бурун атрофларига зарарли ёғлар йиғилишига сабаб бўлади.

Батафсил 👉 @BUXORO


Бир-бирини қутқаришга келиб, ҳаммаси лойга ботиб қолибди 🤦🏻‍♂️

Тракторчиларга юбориб қўямиз.

Батафсил 👉 @BUXORO


2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади

Кейинги йилнинг якунида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45,1 миллиард долларни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,7 фоизни ташкил қилиши прогноз қилиняпти.

Батафсил 👉 @BUXORO


#Тезкор
❗️Ҳукумат истеъфога чиқди

19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

Батафсил 👉
@BUXORO


❗️ Билармидингиз? Аёл киши фарзандини дунёга келтиргани учун:

🔹70 йил намоз ва рўза тутганлигини ажри ёзиларкан;

🔹Тўлғоқ махал чеккан азоби учун 1 марта ҳаж зиёрати савобини оларкан;

🔹 Аёл фарзандини дунёга келтираётганда 70 та суяк синишига тенг оғриқни хис қиларкан!

Батафсил 👉 @BUXORO


#ГРУППА
❗️Бугун 19-Ноябрь, Халқаро эркаклар куни. Уни устига ҳаво хам роса ош ейдиган бовотти, яна нима сабаб керак?

Группа, чойхона гаплашилганми? 😊😅

Байрам билан мужиклар. ЖИГАРЛАР БОШНИ БОШГА ҚЎЙМАСАК БЎМИДИ БУГУН..)

Батафсил 👉
@BUXORO


Нарбаева Танзила Камаловна Олий Мажлиси Сенати раиси этиб сайланди

Батафсил 👉 @BUXORO


Шавкат Мирзиёев:

"Бундан кейин ҳам сиёсат шундай бўлади. Ёшларни, аёлларни қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз!"


Батафсил 👉 @BUXORO

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.