BUSINESS COMPASS


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Центр про бизнес!
Огромная база, отвечающая на вопросы как старта, так и развития бизнеса.
Мотивации и кейсы из реального опыта ведения бизнеса.
Обратная связь
@bcregisterbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Султон Сулаймоннинг ўлимидан олдинги васиятлари

Султон Сулаймон вафотидан олдин Қуролли кучларининг бош қўмондонини чақириб, унга учта истаги бажарилишини буюрган экан:

1. Биринчи истаги - ўша даврдаги Усмонлилар сулоласининг энг яхши табиблари унинг тобутини кўтаришини васият қилган;
2. Иккинчи истаги - унинг тобути кўтарилиб борилаётган йўл бўйлаб олтин танга ва қимматбаҳо тошлар сочилиши;
3. Учинчи истаги - қўллари тобутидан чиқарилиб қўйиши ва ҳаммага кўриниб туришини сўраган.

Қуролли кучлар бош қўмондони Султоннинг бу истакларини изоҳлаб беришини сўраганида, у шундай жавоб беради:

Одамлар энг улуғ табиблар ҳам ўлим олдида ожиз эканликларини кўришлари учун, табиблар менинг тобутимни кўтаришсин.

Одамлар бу ҳаётда орттирган ҳамма бойлигимиз шу дунёда ҳаммамиздан қолиб кетишини кўриши учун, менинг барча олтинларимни тобутим бўйлаб сочинг.

Дунё подшоҳи бўлган Султон Сулаймон ҳам қўллари бўш ҳолда нариги дунёга йўл олганини одамлар кўриб, хулоса чиқариши учун, менинг қўлларимни чиқариб қўйинг.

Усмонлилар сулоласи. XVI аср.


"Militsiya xodimlari ko'p mamlakatda ozodlik, askarlari ko'p yurtda tinchlik, yuristlari ko'p yurtda adolat yo'q"

© Lin Yutang


"Мадагаскар" га 15 йил, "Немони излаб" га 17 йил, "Қирол шер" га 26 йил, "Музлик даври" га 18 йил, "Кунг-фу Панда" га 12 йил, "Шрек" га 19 йил бўлибди.

Вақт тез ўтиб бормоқда. Ёшлик ҳам...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


🏔Агар мақсад сари кетаётганингизда, йўлингиздан тоғ чиқса ундан ошиб ўтинг, aйланиб ўтинг, тагидан лаҳм қазинг. Бироқ сизни тўҳтатиб қолишига йўл қўйманг!


Хар кандай хаётий холатда хам оптимист булишга интилинг!

Агар хаётда ва ишда ёмон нарсаларни кутсангиз албатта уларни топасиз!

Хамма нарсага нисбатан салбий муносабатда булиш - бу оламга кир ва синган куз ойнак 👓 оркали бокиш билан бир хилдир.

Сиз асосий нарсаларни эътибордан ташкарида колдириб, хар доим факат нуксонларни курасиз , чунки айнан уларни куришга интиласизда!

Накадар ажабланарли, агар ахтарсангиз, йук ердан хам айб топиш мумкин

Ва аксинча: агар хамма ёкни ижобий тарафларини изласангиз - уларни хам албатта топасиз

Куриб турганингиздек, барчаси узингизга боглик.

Дунёни ёркин рангларда куришни истайсизми ёки зулматдами ?

Танлов сизникидир!


#ибрат

Раҳбарнинг инқирози нимада?

- Бировни ёмонлаб кирган кишига қулоқ солганида;
- Ўзини хаммадан купроқ биламан, деб ўйлаганида;
- Маддохларни олқишлаб, ҳақ талаб қилувчиларни ёмон кўрганида;
- Кибрланиш ва манманликка берилиб кетишида;
- Ходимларни нафсониятига тегишида;
- Ўтирган жойи унинг учун деб билишида;
- Кўпчилик олдида шахсий хулоса ёки муносабатини айтиб юборганида;
- Ортиқча мактовни ҳазм килишида;
- Йил бошида йил охиридаги аҳволни тасаввур этмаганида;
- Махаллийчилик ва таниш-билишчиликка берилганида;
- Ходимлар билан ўчакишганида;
- Фидойиларни раҳбатлантиришни унутганида;
- Нафакага чиққач, нима иш қила олишини аниқ билмаганида;
- Ўзини арз қилувчининг ўрнига қуя олмаганида.


#ибрат

Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
— Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
— Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам эҳсон қиласанми?
— Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
— Бу ҳам кўп.
— 100 $ берсамчи?
— Қўйсанг-чи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
— Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

P.S.: Сахий бўлинг, Аллоҳ ҳам сизга сахийлик қилади!


Сувнинг фойдали ҳусусиятларини билармидингиз?

-1 Уйқудан тургандан сонг бир стакан сув ички организмлар уйгонишига сабаб бўлади

-2 Овқатланишдан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ҳазм қилишни яхшилайди

-3 Душдан аввал 1 стакан сув давленяни туширишга ёрдам беради

-4 Уйқудан 1 соат аввал ичилган сув Инсулт бўлиш хавфини узоқлаштиради


#Ибрат_вақти

Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!




#ибрат

Илон судралиб кетаётиб аррага туртилиб кетибди. Арранинг ўткир тиғлари терисини озроқ тилиб юборибди. Бундан ғазабга келган илон уни бир чақиб, эсини киритиб қўймоқчи бўлибди. Афсуски, арранинг ўткир тишлари илоннинг оғзини баттар тилиб, унга янаям қаттиқроқ жароҳат етказибди. Илон қўрқув ва ғазабда душманига сўнгги – ҳалок қилувчи зарбани бериш учун уни бутун танаси билан ўраб, бўғиб олибди.
Арранинг тишлари танасига чуқур ботиб, қаттиқ азоб бера бошлабди. Илон, душманни албатта енгишни жазм қилганича бор кучи билан аррани бўғибди. Арра уни бир неча бўлакларга бўлиб юборибди. Илон ҳалок бўлибди.

P.S.: Баъзида индамай юз ўгириб кетиш ягона оқилона йўл бўлади. Бироқ ғазаб қилсак, вақтимиз ва кучимизни ҳар бир "туртилиб" кетганимиз аррага сарфлайверсак, ўзимиз билан ўзимиз жанг қилаётган бўламиз ва ўзимизни ҳалок қилишдан бошқасига эришмаймиз.

с: интернетдан


❗️Расман

9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.


Соғлом бўлиш учун 50 қадам
(Давоми)

26. Дори воситаларини кераксиз ва шифокор буйруғисиз ичманг.
27. Е витаминини қабул қилинг.
28. Кофе ичишни канда қилманг.
29. Чигал ёзди машқлар бажариб туринг.
30. Оғир юк кўтарганда балансни эсдан чиқарманг.
31. Доим бир оёқда тик турманг, алмаштириб туринг.
32. Куч сарфланадиган машқлар қилиб туринг.
33. Машқларни турли хил кўринишда қилишга ҳаракат қилинг.
34. Мувозанатни сақлашни ўрганинг. Бунинг учун бир оёқда 15 сония ва иккинчи оёқда 15, ҳудди шу тартибда такрорланг.
35. Иммунитетни кўтарувчи егуликлар истеъмол қилинг.
36. Ҳар куни қатиқ ичинг.
37. Сабзавотларни микротўлқинли печьда эмас, балки духовкада пиширинг.
38. Антибактериал ва тозаловчи воситаларни камроқ қўлланг.
39. Саримсоқ кундалик рационда бўлсин.
40. Гимнастик машқлар ҳам қилиб туринг.
41. Позитив бўлинг.
42. Пўстини еса бўладиган меваларни пўсти билан истеъмол қилинг.
43. Кун ярмида, қуёшда кўчада юрманг.
44. Бел мушакларига ҳам машқлар қилинг.
45. Суяклар учун витамин К керак.
46. Омега-3 га бой маҳсулотларни рационда кўпайтиринг.
47. Ширин газли ичимликлар ичманг.
48. Аёлларга: маникюр ва педикюрни уйингизда қилинг.
49. Соғлом овқатланиш қоидаларини билиб олинг.
50. Юқоридаги барча тавсияларга амал қилинг!


Соғлом бўлиш учун 50 қадам

1. Чуқур нафас олинг ва 10 сония ушлаб туринг. Бир кунда бир неча баробар такрорлаш мумкин.
2. Ўрта ер денгизи ва Кето диеталар қилиб туринг.
3. Кунда, ойда ва йилда тўйиб дам олинг.
4. Камроқ телевизор кўринг. Ўрнига китоб, газета ўқинг, кроссворд ва судокулар ишланг.
5. Ўзингизга ёққан машғулот билан кунда ярим-бир соат шуғулланинг.
6. Рационингизга резаворлар қўшинг.
7. Асосий ишингиз компютерда бўлса мониторни тўғри ўрнатинг ва оралиқ масофани сақланг.
8. Ҳар куни 2 дона туҳум еб туринг.
9. Ҳар сафар овқатдан кейин тишларни ювинг.
10. Кўк чой ичинг.
11. Телефонни доим ёнингизда олиб юрманг.
12. Қоронғу хонада ухланг.
13. Доим ҳаракатда бўлинг.
14. Мева ва сабзавотларни кўп истеъмол қилинг.
15. Медитация қилиб туринг.
16. Анор шарбати ичиб туринг.
17. Оила даврасида осйишталик билан суҳбатлар уюштиринг.
18. Зиғир мойи фойдали.
19. Кунда камида 30 дақиқа пиёда юринг.
20. Юқумли касалликлардан ўзингизни ҳимоя қилинг.
21. Нарвон ёки зина бўйлаб кўтарилиб туринг — бу соғлиққа фойда.
22. Ҳар куни бир дона олма еб туринг.
23. Узоқроқ вақт давомида таомланинг, овқат яхши чайналади ва кўп еб қўйишдан сақлайди.
24. Кальцийни етарлича истеъмол қилинг.
25. Ҳар бир ишда, дам олишда, таомланишда меъёрни билинг.


Ҳақиқат

Раҳбар ишчиларнинг вақтида келишини ёқтиради. Аммо вақтида кетишини эмас.


СОҒЛИҒИНГИЗНИ АСРАНГ

Маҳзунлик
ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат касалликка сабаб бўлади.


ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак.

Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт.

Кўп сув ичсак, танамиз сув йўқотишининг олдини оламиз.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:

– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади.

- Қоннинг 83 % и,
- тўқималарнинг 75 % и,
- миянинг 74 % и,
- суякларнинг 22 % и сувдан иборат.

Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади .





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1 837

obunachilar
Kanal statistikasi