Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Контрабанда тамаки маҳсулотлари: Фарғона водийсида вазият ҳамон жиддий
Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосига қарши кураш сезиларли даражада ортган. Айнан контрабанда тамаки маҳсулотларига қарши курашни назарда тутувчи бир нечта қонун ва қарорлар кучга кирганинг ўзи ҳам бунга исбот бўлади. Бироқ, ҳалигача бу борада хавф даражаси юқори бўлиб турган ҳудудлар мавжуд.
1 ноябрь ҳолатига кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджетининг эҳтимолий йўқотишлари 424,1 млрд сўмни ташкил қилмоқда, айниқса Фарғона водийсида савдога чиқарилган тамакининг 18,1%и ноқонуний ҳисобланади. Ҳудудлар мисолида қарайдиган бўлсак:
— Қўқон шаҳри — 29,9%;
— Марғилон шаҳри — 25,2%;
— Наманган вилояти — 28,5%.
Фарғона водийсида вазият ҳамон жиддий бўлиб қолмоқда. Бу нафақат давлат бюджетига сезиларли зарар етказмоқда, балки аҳоли саломатлиги учун ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Ҳудудда тегишли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва чегара назоратини кучайтириш зарур. Шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва ноқонуний тамаки маҳсулотларининг салбий оқибатлари ҳақида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
@burgutuzb