Маркетплейс билан ишлаш ҳисобиБугун кўпчилик инсонлар товарларни
маркетплейс орқали ҳарид қиладилар. Маркетплейсни содда қилиб интернетдаги бозор дейиш мумкин. Бу бозорда жуда кўп кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўз товарларини сотмоқдалар.
Бу ерда сотувчи ва маркетплейс ўртасидаги шартнома айнан
воситачилик шартномаси форматида тузилади. Сотувчи томонида бериладиган ўтказмалар қуйидагилардан иборат:
1️⃣ Товарларни маркетплейс омборига ўтказилганда Д-т 2960 К-т 2910 – мазкур операцияда омбор ўзгаришини акс эттирилади. Товарларга эгалик ҳуқуқи сотувчида сақланиб қолинишини билдиради.
2️⃣
Товарлар маркетплейс орқали сотилгандаД-т 4010 К-т 9020 / Д-т 9120 К-т 2960 – мазкур стандарт ўтказма товарлар харидорга сотилганда маркетплейснинг ҳисоботи/электрон реестр орқали акс этирилади.
3️⃣
Маркетплейс ўз хизмат ҳақига сотувчига хисоб-варақ фактура тақдим этгандаД-т 9410 К-т 6990 – мазкур ўтказма бўйича маркетплейсдан қарздорлик юзага келади. Бу қарздорлик маркетплейсдан олинадиган 4010 счети билан ўзаро ҳисоб китоб қилинади. Чунки маркетплейс сотувчига ўз хизмат ҳақини ушлаб қолган ҳолда пул маблағларини ўтказиб беради.
4️⃣
Пул маблағлари сотувчига келиб тушгандаД-т 5110 К-т 4010 - одатда маркетплейс сотувчи олишга ҳақли бўлган пул маблағларини товарлар қайтарилиши мумкин бўлган даврда (масалан 10 кун) ўзида сақлаб туради.
5️⃣
Ўзаро ҳисоб-китоб қилингандаД-т 6990 К-т 4010 – мазкур ўтказма якуний ўтказма ҳисобланади.
Ушбу ўтказмаларда сотувчи ҚҚС тўловчи бўлгандан кирувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олиш имконияти билан қўшимча ўтказма берилади.https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy