Иқтисодиёт ва молия вазири Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ҳамкорларга ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида эканини айтди. Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган бўлиб, унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
«Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ. Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
Манба