📌 2025 йил 4 март куни Барқарор ривожланиш маркази ходимлари томонидан Oxbridge халқаро мактабида “Барқарор ривожланишга илк қадам: мақсад ва вазифалар мазмун-моҳияти” лойиҳаси доирасида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Барқарор ривожланиш – бу бугунги кун яшаш шароитларини яхшилаш билан бирга келажак авлодлар учун ресурсларни сақлаб қоладиган ривожланишдир. Агар биз барча ресурсларимизни ҳозир сарфлаб, келажак авлодларга ҳеч нарса қолдирмасак, бундай ривожланиш барқарор ҳисобланмайди.
💦“Тоза сув – тоза келажак”, 📚“Таълим ва тенг имкониятлар”,
♻️“Пластиксиз океан”,
🍽️“Очликни қандай енгиш мумкин?”,
🌀“Иқлим ўзгариши – афсона ёки ҳақиқатми?”
каби мавзуларда қизиқарли, баҳсларга бой очиқ мулоқот олиб борилди. Ушбу мақсадлар қашшоқлик, тенгсизлик, иқлим ўзгариши, атроф-муҳитнинг емирилиши, тинчлик ва адолат каби долзарб жаҳон муаммоларини ҳал этишга қаратилган.
#БРМ4