❗️Энди боғча боласи ва ўқувчига қўл кўтарган педагоглар ўз соҳасида ишлолмаслиги мумкин
Бу қоида мактаб ўқитувчиларига, ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ва тарбиячиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани)нинг таълим ташкилотларида болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига йўл қўйган педагог ва тарбиячиларнинг келгусида болалар билан ишлаш бўйича меҳнат фаолиятини давом эттириши учун муайян чекловларни, қўшимча талабларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги “Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-201-сонли Фармонида назарда тутилмоқда.
#БРМ16