🙋🏼 Юқоридаги қонун ва Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низомнинг 41-банди иккинчи қисмига асосан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Аммо, Низомнинг 41-банди учинчи қисмида қуйидаги норма мустаҳкамланган – Лицензиатлар ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар: лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
❓ Ушбу 41-банднинг иккинчи ва учинчи қисмлари бир-бирига зид эмасми деган ҳақли савол туғилади.
Ҳақиқатдан ҳам, 41-банднинг иккинчи қисмида юқоридаги мисолга нисбатан олганда белгиланган 10 кунлик муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тадбиркорга берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун судга мурожаат қилиши лозим.
Мазкур банднинг учинчи қисмига кўра эса, агар тадбиркор томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда ва тадбиркор томонидан лицензияловчи органнинг тадбиркор зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
Бу ерда Низомнинг 41-банди учинчи қисми шу банднинг иккинчи қисми билан ҳамда Қонуннинг 32-моддаси билан ўзаро зид муносабатда ҳисобланади, назаримизда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормаларининг ваколатли органга, тасарруф этилиши шу орган иродасига боғлиқ бўлган икки хил ваколатларни тақдим қилиши аксар ҳолларда тадбиркорнинг ҳуқуқлари бузулишига олиб келади.
Яъни, тадбиркор томонидан лицензияловчи органнинг тадбиркор зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда ваколатли орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш учун эмас, балки биратўла бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Агарда даъво талаблари қаноатлантирилса тадбиркор бир неча ўн ёки юз миллион сарфлар олган лицензиядан маҳрум бўлади.
⚠️ Шунга асосан Низомнинг ушбу банди қайта кўриб чиқилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Шу билан бир қаторда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалга киритилиши билан келгусида қандай салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси устида ҳуқуқий экспертиза ўтказиш жараёнида изчил таҳлил қилиниши зарур ҳисобланади.
Адвокат Абдумажид Норқулов
Telegram | Instagram | Murojaat uchun bot