🫧 Олимлар бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, қуйидаги хулосага келишди: сақич чайнаш чиндан ҳам диққатни, фикрлаш тезлигини ва хотирани яхшилашга ёрдам бериши мумкин экан. Иш куни давомида сақич чайнаган одамлар, чайнамаганларга нисбатан анча юқори самарадорлик кўрсатдилар.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
❓Нега бундай?
🔹Асосийси таъм (ялпиз, мевали) ёки шакар борлиги йўқлиги эмас, балки айнан чайнаш жараёнининг ўзи.
🔹Олимларнинг фикрича, чайнаш мушакларининг ҳаракати миядаги бир қатор асаб марказларини фаоллаштиради, бу эса фикрларни жамлаб олишга ва когнитив реакцияни яхшилашга ёрдам беради.
❗️Эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар
🔸Сақични чайнашнинг энг мақбул вақти 10-15 дақиқа. Узоқроқ фойдаланиш чакка-пастки жағ бўғимига ортиқча зўриқиш келтириб чиқариши мумкин.
🔸Ксилол сақловчи шакарсиз сақични танлаш маъқулроқ - у тиш карийсига қарши таъсир кўрсатади.
🔸Шакар ўрнини босувчи моддалар (айниқса, сорбитол ва маннитол) катта миқдорда истеъмол қилинганда осмотик таъсир туфайли қорин дамланиши ва ич кетишига сабаб бўлиши мумкин.
💡Агар мияни тез "ишга тушириш" ёки диққатни жамлаш зарур бўлса, сақични қисқа вақт чайнаш (албатта, меъёрда) эътиборни ошириш ва самарадорликни кўтариш учун фойдали усул бўлиши мумкин.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz