❓Нима учун қўл ва оёқлар доимо совқотади?
❄️Кўпинча оёқ-қўлларнинг музлаши табиий ҳолат ҳисобланади. Улар ҳар доим биринчи бўлиб совийди ва охирги бўлиб исийди. Бу тирик қолиш механизмининг зарур қисми ҳисобланади.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
❄️Кўпинча оёқ-қўлларнинг музлаши табиий ҳолат ҳисобланади. Улар ҳар доим биринчи бўлиб совийди ва охирги бўлиб исийди. Бу тирик қолиш механизмининг зарур қисми ҳисобланади.
🧊Совуқ муҳитга тушиб қолганимизда, мия оёқ-қўллардаги қон томирларини сиқиб, периферик қон айланишини чеклайди. Бу қоннинг камроқ совишини таъминлаб, оёқ-қўлдан кўра муҳимроқ бўлган ички аъзоларда иссиқликни сақлаб туришга ёрдам беради.
Одатда бу ҳолат вақтинчалик бўлади. Агар, қўл-оёқлардаги совуқлик ҳатто иссиқ жойда ҳам йўқолмаса, бу маълум бир ҳасталикни аломати бўлиши мумкин:
1️⃣Анемия (кам қонлик): Гемоглобин етишмаслиги тана бўйлаб кислород ва иссиқлик ташилишини ёмонлаштиради.
🔹Қўшимча белгилари: ҳолсизлик, терининг оқариши, бош айланиши.
2️⃣ Атеросклероз: Холестерин пилакчалари туфайли қон томирларининг торайиши, қон оқимини секинлаштиради.
🔹Қўшимча белгилари: Кўпинча юриш пайтида оёқларда оғриқ ва мушакларнинг тортишиши пайдо бўлади.
3️⃣Қандли диабет: Қондаги қанд миқдорининг ошиши қон айланишини секинлаштириб, вақт ўтиши билан диабетик нейропатияга (оёқларда санчиш, увишиш ва сезувчанликнинг йўқолиши) олиб келиши мумкин.
4️⃣Юмшоқ тўқималарнинг шикастланишлари: Қўл-оёқлардаги асаб толаларининг шикастланиши ҳам доимий совқотиш ёки уйишиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.
5️⃣Тамаки чекиш: Никотин қон томирларини торайтиради ва қўл-оёқлардаги қон айланишини ёмонлаштиради, бу эса ўз-ўзидан совуқни кучлироқ ҳис қилишга олиб келади.
⚠️Муҳим
🔹Агар қўл ва оёқларнинг совуқлиги ягона шикоят бўлса ва қўшимча белгилар (оғриқ, қизариш, шиш, кучли уйишиш ва ҳ.к.) кузатилмаса, бу одатда тананинг ҳароратни бошқариш (терморегуляция рус.) ҳисобланади ва хавотирланишга асос бўлмайди.
🔸Аммо, қўшимча шикоятлар (оғриқли сезги, тери рангининг ўзгариши, доимий сезгисизлик, секин битадиган яралар ва бошқалар) мавжуд бўлса, сабабларини аниқлаш учун зудлик билан шифокорга (терапевт, флеболог, эндокринолог) мурожаат қилиш керак.
‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Соғлиғингиз борасида бирон бир шубҳа пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни қатъийян тавсия этамиз.
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz