🩸Бугун сизлар учун қон ҳақидаги ажойиб фактларни тайёрладик. Эҳтимол, улар ҳақида илгари эшитмагандирсиз.
☝️Саломатлик ҳақида янада қизиқарли ва фойдали маълумотлар олиш учун каналимизга обуна бўлинг!
👉 @biolabs_uz
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
❓Аслида нечта қон гуруҳи бор?
Кўпчилик қон гуруҳлари фақат тўртта деб ўйлайди. Бу "ABO" тизими (I, II, III, IV) ва резус-омил (+/-) учун тўғри, аммо умумий ҳисобда 40 дан ортиқ турли қон гуруҳи тизимлари мавжуд. Уларнинг аксарияти жуда ноёб бўлиб, фақатгина кичик маҳаллий популяцияларда учрайди.
Масалан, Даффи (Duffy) тизими бўйича қон гуруҳи. "Даффи-манфий"* қон гуруҳига эга бўлган одамлар безгакка (малярия) табиий чидамли бўладилар - паразит уларнинг эритротситларига шунчаки бирика олмайди.
* Эритротситларида Fya ва Fyb антигенлари бутунлай бўлмаган одамлар Даффи-манфий (Duffy negative) деб аталади. Ушбу "ноль" варианти Африканинг айрим ҳудудларида жуда кенг тарқалган бўлиб, безгак қўзғатувчиларидан бири ҳисобланган "Plasmodium vivax" паразитига табиий чидамлиликни таъминлайди.
🎨 Ҳамма қон ҳам қизил эмас
Инсон қони таркибидаги темир моддаси бўлганлиги учун қизил рангда бўлади, унинг аниқ туси эса кислород тўйинганлик даражасига боғлиқ (артерия қони оч қизил, вена қони эса тўқ қизил тусда бўлади). Баъзи жонзодларда эса қон таркибидаги темир ўрнига мис ёки ванадийучрайди, бу қоннинг пушти рангдан то яшил ранггача бўлган турли тусларини келтириб чиқаришига сабаб бўлади.
Мисол учун:
🔹Саккизоёқлар ва калмарларда кислород ташиш вазифасини таркибида мис элементи бўлган гемотсианин бажаради, шунинг учун уларнинг қони кўк ёки ҳавао ранг бўлади.
🔹Айрим денгиз чувалчангларининг қонида ванадий элементи мавжуд бўлиб, у қонга яшил, ҳатто бинафша тусни ҳам беради.
🧐Энг қизиғи
🔸Кислоталилик даражаси (pH) ва асосий ионлар нисбати бўйича инсон қони денгиз сувига жуда ўхшаш.
🔸Кокос суви ҳам айрим хусусиятлари жиҳатидан қон плазмасига (микроэлементлар ва туз миқдорига кўра) яқин туради.
🔸Тиббиётда маълумки, қон ҳажмини сақлаб туриш учун оддий эритма сифатида Рингер эритмасидан фойдаланилади, у денгиз сувига деярли ўхшаш (бироқ қонни тўлиқ алмаштириш учун фақат туз мувозанати эмас, балки кислород ташувчилар, эритротситлар ва бошқа компонентлар ҳам зарур).
☝️Саломатлик ҳақида янада қизиқарли ва фойдали маълумотлар олиш учун каналимизга обуна бўлинг!
👉 @biolabs_uz
____________
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz