Холестерин - ҳазм қилиш, гормонлар синтези, мия ва бутун асаб тизимининг фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга модда хиобланади. Аммо қонда унинг миқдори ҳаддан ташқари кўп бўлса, у қон томир деворларига ёпишиб, атеросклеротик пилакчалар (бляшки рус.) ҳосил қилиб, қон оқимини тўсади ва юрак ҳуружи ёки инсультга олиб келиши мумкин.
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz
☝️Нима учун юқори холестерин хавфли?____
Қонда «ёмон»холестериннинг (ЛПНП, ЛПОНП) миқдори ортиқча бўлганида, у қон томирлари деворига ўтириб, атеросклеротик пилакчаларни ҳосил қилади. Ушбу холат қуйидаги жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин:
🔹Юракнинг ишемик касаллиги ва миокард инфаркти;
🔹Инсульт (мия артерияларининг тўсилиши натижасида);
🔹Бўйрак етишмовчилиги (буйрак қон томирларининг шикастланиши туфайли);
🔹Бошқа жиддий юрак-қон томир асоратлари.
❗️Холестерин даражасинингошиши сабаблари
🔸Ирсият;
🔸Жисмоний фаолликнинг пастлиги;
🔸Тамаки (сигарет) чекиш;
🔸Руҳий зўриқишлар (стресс);
🔸Ҳайвон ёғлари ва оддий углеводларга бой маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш.
🔔Юқори холестериннинг белгилари
🔹Оёқ бармоқларининг увишиб қолиши: оёқ-қўл артерияларидаги пилакчалар туфайли қон айланишининг бузилишидан дарак бериши мумкин.
🔹Оёқларда оғриқ (юриш пайтида болдир мушакларида)
🔹Қон босимининг кўтарилиши: қон оқимининг ёмонлашуви юракка тушадиган юкламани оширади.
🔹Ксантомалар, ксантелазмалар: тери остидаги юмшоқ сариқ шишлар (кўпинча қовоқларда);
🔹40 ёшдан кичик одамларда кўз шох пардасининг атрофидаги оқ ёки кулранг ҳалқа
🔹Жисмоний зўриқиш пайтида кўкрак қафаси орқасидаги оғриқ (юрак ишемик касаллигининг белгиси).
⚠️ Эслатма: Бу белгилар фақат гиперхолестеринемияга тааллуқли эмас. Улар бошқа касалликларда, масалан, қон айланиши бузилиши, эндокрин тизими муаммолари ёки бошқа ҳолатларда ҳам юзага келиши мумкин. Шу сабабли, аниқ ташхис фақат тўлиқ тиббий текширув ва таҳлиллардан кейин қўйилади.
🔬Қондаги холестерин даражасини қандай текшириш мумкин?
1️⃣Умумий холестерин таҳлили: Бу таҳлил қон ичидаги умумий холестерин миқдорини аниқлайди.
2️⃣Липидограмма (кенгайтирилган таҳлил):
🔹«Ёмон» холестерин (ЛПНП): Қон томирларига зарар етказувчи липопротеидлар.
🔹«Яхши» холестерин (ЛПВП): Қон айланишини яхшилайдиган липопротеидлар.
🔹Триглицеридлар: Энергия манбаи бўлган ёғлар, уларнинг ортиқча даражаси қон айланишига салбий таъсир кўрсатади.
🩺Профилактика
🔹Тўғри овқатланиш:
Ҳайвон ёғлари ва тез ҳазм бўладиган углеводларни камайтиринг. Кўпроқ сабзавотлар, мевалар ва клечаткага бой махсулотлар истеъмол қилинг.
🔹Жисмоний фаоллик: мунтазам сайр қилиш, сузиш ва аэробик машқлар бажариш.
🔹Чекишдан ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечиш.
🔹Доимо тана вазни ва қон босимини назорат қилиш.
🔹Шифокор тавсиясига кўра дори воситаларини қабул қилиш. Агар «ёмон» холестерин (ЛПНП) кўрсаткичлари меёрдн анча юқори бўлса, (статинлар ва фибратлар каби) дори воситалари ичишни тайинлаши мумкин.
📌 Йодингизда бўлсин: Холестерин организм учун зарур, аммо унинг меъёрдан ошмаслиги муҳим. Юқорида такидлаб ўтганимиздек «Ёмон» холестериннинг ортиқча даражаси жиддий юрак-қон томир касалликларига олиб келиши мумкин. Агар сизда хавотирли белгилар ёки хавф омиллари (ирсият, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш) мавжуд бўлса, қондаги липидлар даражасини мунтазам равишда текшириб туриш муҳим.
‼️Ушбу пост фақат маълумот тариқасида ёзилган бўлиб, профессионал тиббий маслаҳатнинг ўрнини боса олмайди. Соғлиғингиз борасида бирон бир шубҳа пайдо бўлса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни қатъийян тавсия этамиз.
📞 +998(95) 200-06-00
📱 Телеграм-канал 👉 @biolabs_uz