Қадриятларингизга содиқмисиз?
Атрофимизда турли йўналишдаги лойиҳалар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Улардан манфаат олган ҳам, вақти ва маблағини ҳавога сарфлаганлар ҳам бор.
Бирор курсга ёзилишда доимо қадриятларимга содиқ қоламан. Курсдан кўзланган натижага курснинг ташкилотчиси ўзи эришганми?
Қай сохада бўлмасин, ўз ҳаётида шу амалиётни ўтказганми?
Фарзанд тарбияси бўлса, фарзандларини кузатаман.
Оилавий муносабатлар бўлса, оилада қандай ўринда эканлиги ва х.к.
Маблағдан ҳам аввал кетказган вақтим мен учун қадрли.
Ҳали ўзи яшаб ўтмаган ҳаётда қандай яшашни ўргатувчилардан узоқроқ юраман.
Ош пишириб кўрмаган инсондан ош пиширишни ўрганиш нақадар ажойиб а?
Яшамай туриб яшатилмайди…