Иброҳим ибн Адҳам ҳаж қилиш мақсадида йўлга пиёда отландилар. Шунда бир киши туяси устидан туриб: "Эй Иброҳим, йўл бўлсин!" деса, у киши: "Ҳаж қилишни хоҳлаб кетмоқдаман", дедилар. У: "Қани улов, йўл узоқ ку?!" деди. Иброҳим: "Уловим кўп аммо сен уларни кўрмаяпсан", дедилар. У: "Қани ўша улов?" деган эди, Иброҳим: "Агар бирор мусибат юз берса, сабр уловига минаман. Агар неъмат келса, шукр уловига минаман. Агар қазои қадар рўй берса, розилик уловига минаман", деб жавоб бердилар. Шунда ҳалиги киши: "Аллоҳнинг баракасига бурканган ҳолда йўлингизда давом этинг. Аслида сиз уловда экансиз, мен эса пиёда эканман", деб айтди.
•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi
•••┈┈••✾•🌿🌺🌿•✾••┈┈•••
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌴 ”🌙🕌 ” « БЕШ БОЛА » жомеъ масжиди каналига уланиш учун
https://t.me/beshbolamasjidi