Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️⚡️
Тошкент кўчаларида ободонлаштириш ходимларининг кийимини кийиб, тиланчилик қилаётган аёллар пайдо бўлибди. Қўлида супурги ҳам бор.
Лекин улар аслида тизимда ишламаслиги маълум бўлган. Улар юртдошларимизнинг раҳмини келтириш учун шундай кийим кийиб олишган. Чунки шунчаки тиланчилик қиладиганларга “тиланчиликдан кўра, ишласангиз бўлмайдими?” дея эътироз қилишади. Агар улар ободонлаштириш кийимида бўлишса, тиланчиликни касбга айлантириб олган инсон қиёфасида кўринмайди ва кўпроқ одам эҳсон бериши мумкин.
Аммо уларнинг бу ишидан ҳақиқий ободонлаштириш ходимлари хафа бўлмоқда.
“Илтимос, хизмат кийимларимизни кийиб, бизни иснодга қўйманглар, биз ҳалол меҳнат қиламиз, тиланчилик қилмаймиз”, — дейишмоқда.
📱 @bekobodhayoti