#ана_холос
❗️Ўзбекистонда қорамолларнинг нархи кўтарилиши мумкин: Қирғизистон Ўзбекистон сабаб қорамол экспортини тақиқлаб қўйди
Жорий йилнинг 31 январидан бошлаб Қирғизистон Сув, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария хизмати томонидан қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, жумладан, қорамол, майда қорамол ва отларни олиб чиқиш учун рухсатномалар бериш тўхтатилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 январь куни Қирғизистон парламенти депутати Жанар Акаев Ўзбекистонга ҳар ҳафта 15-20 минг бош қорамол олиб чиқилаётгани, ветеринария хизмати ходимлари гўёки бўлим бошлиғи учун ҳар бир ҳайвондан 100 сомдан (ўзбек сўмида 15 минг сўмдан ошиқроқ) пул йиғишаётгани ҳақида сўз очган. Шундан сўнг у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига мурожаат қилиб, вазиятни ўрганишни сўраган.
Хизмат, депутатнинг баёноти асосида ички текширув бошлангани ҳақида хабар берди.
Чорвачилик экспортига вақтинчалик тақиқ бу айбловлар натижасими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.