БУ ОҒРИҚНИНГ ОХИРИ БОР,
Тўлмоғи бор бу хумчанинг.
Қуёш нурин эмиши бор
Қучоқ очиб бу ғунчанинг.
Бу қулунлар бир кун келиб,
Асов-асов тулпор бўлар.
Шудринг ичган қўзичоқлар
Шох чиқариб қўчқор бўлар.
Тун тонг билан алмашади,
Қовушади осмон ерга.
Бутун дунё жам бўлади
Тўрт қаторлик битта шеърга.
Нам тупроқни яшин урар,
Бош кўтарар қўзиқорин.
Худойимдан имдод сўраб,
Мен куйлайман оҳу зорим.
Оғриқларим, оғриқларим!
Ёмғир бўлар, қор бўлади.
Баҳор. Ерга қадаганим –
Чўплар ўсиб тол бўлади.
Гуноҳларим бир хуржинга
Сиғмайдиган дардисарим.
Бора-бора оғриқ бўлар,
Лаззат берган қилмишларим.
Севгим, менинг бировларга
Айтолмган аччиқ ғуссам.
Кўчасидан ўтар бўлсам
Қалтирайди ҳамон тиззам.
Умримнинг қоқ ярмидаман,
Оёқ ости бўлди соям.
Бошдан товон оғриқ бўлди
«Ватан!» деган ширин ғоям.
Оғриқларим ютиб ичга
Тонг отгунча ўй сурарман.
Бу оғриқнинг охири бор –
У тугар ё мен ўламан!
Бек АЛИ
2024 йил. Декабрь.
Telegram | Facebook | Instagram| YouTube
Тўлмоғи бор бу хумчанинг.
Қуёш нурин эмиши бор
Қучоқ очиб бу ғунчанинг.
Бу қулунлар бир кун келиб,
Асов-асов тулпор бўлар.
Шудринг ичган қўзичоқлар
Шох чиқариб қўчқор бўлар.
Тун тонг билан алмашади,
Қовушади осмон ерга.
Бутун дунё жам бўлади
Тўрт қаторлик битта шеърга.
Нам тупроқни яшин урар,
Бош кўтарар қўзиқорин.
Худойимдан имдод сўраб,
Мен куйлайман оҳу зорим.
Оғриқларим, оғриқларим!
Ёмғир бўлар, қор бўлади.
Баҳор. Ерга қадаганим –
Чўплар ўсиб тол бўлади.
Гуноҳларим бир хуржинга
Сиғмайдиган дардисарим.
Бора-бора оғриқ бўлар,
Лаззат берган қилмишларим.
Севгим, менинг бировларга
Айтолмган аччиқ ғуссам.
Кўчасидан ўтар бўлсам
Қалтирайди ҳамон тиззам.
Умримнинг қоқ ярмидаман,
Оёқ ости бўлди соям.
Бошдан товон оғриқ бўлди
«Ватан!» деган ширин ғоям.
Оғриқларим ютиб ичга
Тонг отгунча ўй сурарман.
Бу оғриқнинг охири бор –
У тугар ё мен ўламан!
Бек АЛИ
2024 йил. Декабрь.
Telegram | Facebook | Instagram| YouTube