ХАБАР ОЛИБ ТУР, БОЛАМ
Ғамга эгмагин бошим,
Тўкмагин, кел, кўз ёшим,
Ўзинг бўлгин, сирдошим,
Хабар олиб тур, болам.
Ёшим ҳам ўтиб қолди,
Йўл қараб, кўзим толди,
Юзимни ажин олди,
Хабар олиб тур, болам.
Сочимни қораси йўқ,
Дейишар боласи йўқ,
Гап сўзлар тегяпти ўқ,
Хабар олиб тур, болам.
Яқинлар келиб кетар,
Шукур, ҳамма йўқ етар,
Ўзимдан ҳам бил ортар,
Хабар олиб тур, болам.
Мени малол олмагин,
Қарғишимга қолмагин,
Дуо олиб толмагин,
Хабар олиб тур, болам.
Қайтар дунё қайтмасин,
Умрим бундай битмасин,
Дард аламда ўтмасин,
Хабар олиб тур, болам.
Жоним болам, жон болам.
✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️
Ғамга эгмагин бошим,
Тўкмагин, кел, кўз ёшим,
Ўзинг бўлгин, сирдошим,
Хабар олиб тур, болам.
Ёшим ҳам ўтиб қолди,
Йўл қараб, кўзим толди,
Юзимни ажин олди,
Хабар олиб тур, болам.
Сочимни қораси йўқ,
Дейишар боласи йўқ,
Гап сўзлар тегяпти ўқ,
Хабар олиб тур, болам.
Яқинлар келиб кетар,
Шукур, ҳамма йўқ етар,
Ўзимдан ҳам бил ортар,
Хабар олиб тур, болам.
Мени малол олмагин,
Қарғишимга қолмагин,
Дуо олиб толмагин,
Хабар олиб тур, болам.
Қайтар дунё қайтмасин,
Умрим бундай битмасин,
Дард аламда ўтмасин,
Хабар олиб тур, болам.
Жоним болам, жон болам.
✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳрихоний
📱 Яқинларизга хам Улашинг
@baxtimsiz_onajon❤️