АҚШ геостратеглари Россияни уруш давомида кучсизланганидан фойдаланиб, уни халқаро саҳнадаги таьсирини йўққа чиқармоқчи чоғи. Суриядаги воқеалар айнан шуни тасдиқламоқда.
Сурия Россия учун жуда муҳим ҳудуд - яқин шарқдаги ягона ҳамкори деса ҳам бўлади. Хориждаги энг катта ҳарбий базаларидан бири ҳам айнан шу ерда, ва у Ўртаер денгизидаги Россиянинг ягона базаси. Нефтни гапирмаса ҳам бўлади.
Буни амалга ошириш учун, Сурияда Туркия қўллаетган жиҳодчилар ва АҚШ қўллаетган қурдлар бирга ҳаракат қилмоқда. Яқин кунларда мамлакат ҳудудини тўлиқ қўлга киритиб, коалицион ҳокимият тузсалар керак.
Лекин Сурия билан режа тугамайди.
Грузияни ҳам Россия таьсиридан чиқариш ҳаракатлари давом этмоқда ва менимча 2025 йилда бунга эришадилар.
Эронни ҳам Исроил билан уруш орқали силтамоқдалар. 2025-2026 йилларда, Эрон ҳарбий жиҳатдан кучсизланиб, революция ва ҳукумат тўнтаруви рўй берса хайрон бўлмайман.
Аммо бу билан тугайди деб ўйламайман. Булардан сўнг Қозоғистон ва Ўзбекистон Россиянинг қолган аҳамиятли ҳамкорлари сифатида эьтибор марказига тушади. Ва биз нафақат Россия, балки Хитой биқинида бўлганимиз учун ҳам АҚШ бош бўлган ғарбга ўз таьсири остига олиш учун навбатдаги муҳим ҳудуд бўламиз.
Бизга таьсир ўтказиш учун улар фойдаланиши мумкин бўлган механизмлар сероб - Афғонистон омили (бекорга шунча қурол яроқ ташлаб кетмагандирла), сув танқислиги (Қўштепа), экспорт бозорларимизга таьсир ўтказиш, қарзга ботириш, Қорақалпоғистон омили ва миллатлараро муносабатлар, ва ҳ.к.
Албатта, ҳудди шу услублардан бизни ушлаб туриш учун Россия ҳам, Хитой ҳам фойдаланиши мумкин ва фойдаланяпти ҳам. Аммо Россиянинг империячилик сиесати даври шу ўнйилликда тугайди менимча, Хитой эса кескин ҳаракатдан кўпинча тийилади.
Икки бир бирига боғланган кемадан каттаси чўкса, кичигини тортиб кетади. Шу даврда сиесий мустақиллигимизни маьлум даражада сақлаб қолиш, ва катта давлатлар ўйинчоғига айланмаслик ҳукуматдан катта маҳорат талаб қилади.
Аммо, кимлардир 100 йилни мўлжаллаб режалар тузяпти, кимлардир эса ҳануз хола-холакасим ўйнаб юрибти…