🇩🇪🇷🇺 Германияда миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
Усмонов адвокатларининг айтишича, икки ярим йилдан бери Германия прокурорлари россиялик олигархга қўйилган асосий айбловларни, жумладан, пул ювиш бўйича айбларни тасдиқлай олмаяпти.
2022 йилда Германия расмийлари Усмоновни нафақат пул ювишда, балки санкцияларни бузганликда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам гумон қилган.
Миллиардер тегишли объектларда тинтувлар ўтказилиб, беш миллион евролик ҳужжатлар ва 30 та расм мусодара қилинган. Усмонов ҳужжат ва расмларга, шунингдек, тинтув қилинган яхта ва виллага эгалик ҳуқуқини рад этган.
Россиянинг Украинага кенг кўламли уруши бошланганидан кейин Алишер Усмонов АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа давлатлар томонидан санкциялар рўйхатига киритилган. Миллиардер санкцияларга судлар орқали эътироз билдирмоқда.
👉 @Barcha_Ozbeklar