120 МЛН СЎМ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ!? (2-қисм)
Аввалроқ хабар берганимиз, "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредити олиш учун қуйидаги талабларга жавоб беришингиз керак:
▪️18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишингиз;
▪️кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлишингиз;
(Даромадга эга бўлмаганларга ажратилмайди)
▪️қарз юки кўрсаткичингиз сизнинг барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловларингиз сизнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларингизнинг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги;
▪️кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида сизнинг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигингиз мавжуд бўлмаслиги;
(Мана шу пунктда жуда кўпчилик тўкилиб қолади)
▪️илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлишингиз;
▪️реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган якка тартибдаги уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ep участкаси сизнинг ўзингизга ёки сиз билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларингиздан бирига тегишли эканлиги ва сиз мазкур манзилда камида 6 ой давомида доимий рўйхатда турган бўлишингиз лозим.
☝🏻Қарз юки кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилишда сизнинг ўртача ойлик даромадларингиз миқдори охирги 12 ой мобайнида (12 ойдан кам ишланган тақдирда ишланган давр учун, бироқ 6 ойдан кам бўлмаган муддат давомида) олган даромадларингиз миқдорининг ўртача арифметик қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Тижорат банки Сизнинг тўлов қобилиятингизни аниқлашда муқобил усуллардан, шу жумладан, сизнинг банк картангиз айланмаси, коммунал ҳаражатлар ҳамдда белгиланган талаблардан юқори миқдордаги ихтиёрий тарзда тўланган дастлабки бадал маблағларингиз тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Мазкур кредитлар неча йил муддатга, қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈