Омонатларнинг 6 та сифати - яхши омонатни қандай танлаш керак
Бугун банклардаги омонатларни қандай танлаш ҳақида гаплашамиз. Шахсан ўзим ҳам кўп маротаба турли банкларга омонат қўйганман. Менимча, ҳали бу хизматдан кўп фойдаланаман. Шунинг учун, ҳам назария ҳам амалиётдан келиб чиқиб, аслида омонат қандай бўлиши, қайси омонатларлардан фойдаланиш мумкинлиги ҳақида қарашларимни умумийлаштирдим.
1. Омонатнинг фоиз ставкаси
Биринчи навбатда омонатнинг фоизини сўрашади. Тўғрисиям, ахир фоиз орқали топиладиган даромади учун инсонлар банк омонатларида пул сақлашади. Омонатнинг фоизи қанчалик юқори бўлса шунчалик яхши.
Унутмаслик керакки, ҳар доим ҳам энг юқори фоизли омонат энг яхшиси бўлмаслиги мумкин. Кўпинча, юқори фоиз ставкаси ортида қўшимча шартлар яширилган бўлиши мумкин. Масалан, суғурта тўлови ёки муддати жудаям узоқ, ёки фоизларни охирида олинади, ёки устига қўшиб бўлмайди ва ҳоказо. Шунинг учун омонатнинг фоизидан ташқари шартлари билан ҳам яхшилаб танишинг. Омонат омонатдай бўлиши зарур.
Хуллас, фоиз ставкасини танлашда мамлакатдаги ўртача фоиз ставкадан мўлжал олинг. Барча банклар ўртача 17 фоиз таклиф этаётган пайтда +1 дан +2 гача (18-19) фоизли омонатлардан фойдаланишингиз тавсия этаман. Ундан юқорисида, яширин шартлардан эҳтиёт бўлганингиз маъқул.
2. Омонатнинг муддати
Уч ой, ярим йил, бир йил ва бир ярим йил - ушбу муддатларни стандарт муддат ҳисоблаш мумкин. Лекин, баъзида айни муддатда тугаши керак бўлади - меҳнат таътили бошида, туғилган кунга, тўйга ёки қандайдир маросим ё байрамга.
Агар ҳохлаган пайтингизда олишингиз мумкин бўлган омонат тури бўлганида, албатта, зўр бўлар эди. Лекин, банкка омонат қўйишда сиз банк таклиф этаётган муддатларнинг бирини танлашга мажбурсиз. Шундай омонатлар ҳам борки, сиз шартномани муддатидан олдин бекор қилсангиз, сизга тўланган фоизларни банкка қайтармайсиз.
Агар сизга пул қачон керак бўлишини аниқ билсангиз, ўшанча муддатга омонат қўйинг.
3. Омонатнинг энг кам миқдори
Агар барча пулинг қўлингда бўлса, омонатга барчасини шундоқ қўйиш мумкинку.
Лекин, бир ҳафтадан сўнг пул келиб тушишини кутаётган бўлсангиз, ёки эски омонатни муддати тугамасидан олдин янгисига кўчирмоқчи бўлсангиз омонатни энг кам миқдорида очиш мумкин. Бу сизга қулайлик туғдиради. Масалан, юз минг сўм.
Агар сизда қайсидир омонат қизиқиш туғдирган бўлса ва сизда унча маблағ бўлмаса, энг кам миқдордаги маблағ билан омонатни очиб қўйишингиз мумкин. Қолган маблағни эса, кейинроқ қўшиб қўясиз.
4. Қўшимча маблағлар
Кўпинча, омонатларда қўшимча маблағлар кирим қилиш чекланади. Бу асосан муддатли омонатларда кузатилади. Лекин, аксарият банкларда қўшимча маблағ кирим қилиш имконияти тақдим этилади. Бу "Ҳар эҳтимолга қарши" хизмат ҳисобланади. Лекин, бу жуда қулай бўлиб, ҳеч бўлмаса, ўша омонатга ҳисобланган фоизларни бўлса ҳам қўшиб бориш мумкин бўлади.
Ёки бир нечта банкларда бир нечта омонат очганларга барча омонатларини фоизларини жамлаш ва яна "болалатиш" имконини беради.
5. Интернет-банк ёки мобил илова
Ҳозирда, ушбу хизматларни таклиф этмаётган тижорат банки бўлмаса керак. Бу орқали, ҳисобрақам ҳақида маълумот олиб туриш, пул ўтказиш, ҳисобрақам айланмасини кўриш, тушган пулни хабарини олиб туриш ва ҳоказо хизматлар тақдим этилади. Лекин, барча банклар ҳам масофадан туриб ҳисобрақам очиш хизматини тақдим этмайди.
Бу хизматлар сизнинг вақтингизни ажойиб тарзда тежайди. Аксарият банклар масофадан туриб омонат қўйганда оддийга нисбатан баландроқ ставка таклиф этишади.
6. Банкнинг ишончлилиги
Аслида, мана шундан бошлашим керак эди. Айнан банкнинг ишончлилиги "Омонат қўйиш ва бехавотир ухлаш" имконини беради.
Сиз танлаган банк Омонатлар ҳимоялаш жамғармаси иштирокчиси бўлиши керак. Ҳозирда барча тижорат банклари мажбурий ушбу жамғармага аъзо бўлдирилган. Шундай бўлсада, аввал фойдаланган банкингизга, ёки яқинингиз тавсия қилганига, халқ орасида ишонч қозонганига, аввал ўғирликлар бўлмаганига омонат қўяверинг.
Банкирлар манзили:
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_z1CtVZZQUw6A