МУАММОЛИ КРЕДИТ...
Ой якунида барча банк ходимлари учрайдиган ҳолат бу - кредитларни ундириш.
Ўзбекчиликда, қўл бериб оёқ билан олиш қонимизга сингиб кетган.
Банкирларимиз (Асосан бошқарувчилар) ҳам ҳар бир мижозни судга чиқараверишдан кўра, ундиришни талаб қилишга одатланган. Ҳатто, айрим (кўплаб) ҳолатларда ходим бечора ўз маблағидан ҳам мижознинг кредитини тўлашга мажбур бўлади.
Тўғрида, ой якунида изза бўлиш ёки ойлик даромадидан чегирилишидан қўрққан ходим мижоз учун тўлашга мажбур бўлади.
Ана энди, мақсадга ўтсам...
Юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш учун нима қилиш керак?!
1. Энг аввало, мижозларни ходимларга адолат ва меъёр даражасида бириктириш.
Ушбу маслаҳат, бошқарувчилар учун ҳам тегишли бўлиб, ундирувларни самарали ташкил этишда энг аввало тўғри тақсимотдан бошлаш керак. Мижозлар классификатори, манзили, муаммолик даражаси ва бошқа мезонлар доирасида адолат билан тақсимот этилиши керак.
Аксарият ҳолатларда, ҳисобрақамда айланмаси мавжуд мижозлар ҳам (суюкли) ходимларга бириктирилади.
2. Кредит ажратишда ҳужжатлаштириш вақтида хатоларга йўл қўймаслик.
Яъни, аксарият ҳолларда жисмоний шахсларга ажратилаётган кредитлар иш ҳақи маълумотномасига асосланган кафиллик асосида ажратилади. Ундиришда эса фақат кредит олувчидан сўралади. Кафил эса ҳар доим ҳам эсга келавермайди.
Бундай кредитларни, кредит олувчи ва кафилнинг пластик картаси ёки иш ҳақидан унинг розилигисиз ундириб олиш механизмини ташкил этиш лозим.
Бунинг ҳам йўли унчалик қийин эмас. Кредит олувчи ва кафилнинг иш ҳақи пластик картасини эмиссия қилган банк иштирокида, кафиллик шартнома расмийлаштирилади ва тўлов графиги муддатидан кечиккан санадан бошлаб пластик карта ҳисобрақамларига (инкассо деб ўрганиб қолганимиз) тўлов талабномаси юборилади.
ҲАЛИ ДАВОМИ БОР...
https://t.me/joinchat/AAAAAEZNB_xWrq28h_7SZg