Postlar filtri


Сўмнинг реал самарали алмашув курси мустаҳкамланишда давом этмоқда

Марказий банк 2022 йил ноябрдан кейин сўмнинг реал самарали алмашув курси бўйича ҳар ойлик шарҳини тақдим этишни тўхтатган.

Охирги марта реал самарали алмашув курси индекси бўйича регулятор ҳисоблари Марказий банк бошқарувининг 2024 йил 25 апрелдаги йиғилиши презентациясида намойиш қилинган. Марказий банк бошқарувининг асосий ставка бўйича сентябрь, октябрь ва декабрдаги йиғилишлари релизида миллий валюта курсига оид биронта ишора берилмаган. Маълумот учун, сўмнинг охирги марта бир марталик кескин тўғирланиши юз берган 2023 йил августдаги жараёнларга айнан реал самарали алмашув курси мустаҳкамланиши сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Табиийки, асосий савдо ҳамкорларимиз учлигига кирувчи Россия ва Қозоғистон валюталарининг қадрсизланиши фонида сўмнинг реал самарали алмашув курси қандай ҳолатдалиги муҳим. Тўғри, ҳозирда масалан, Россиядаги расмий инфляцияга ишонч билан қарамаслик керак (ҳисоб-китобларда чалғитади). Шундай бўлган тақдирда ҳам, сўмнинг реал самарали алмашув курси индексини кузатиб бориш аҳоли учун ҳам, бизнес учун муҳим аҳамиятга эга.

Иқтисодчи Миркомил Холбоев ўз ҳисобларига кўра (ХВЖ методологиясига асосланган) сўмнинг реал самарали алмашув курси индексини тақдим этишни бошлаган. Қизиғи, бу ҳисобларда олтин билан ва олтинсиз индекслар мавжуд.

@bankir_oo


PUL va BAHT: 2025 Yilning Rejalari

PUL sizga baxtni sotib olish imkoniyatini bermasligi mumkin, lekin PUL yetishmasligi sizni baxtsiz qilishi aniq!

Mana, yangi 2025 yilning birinchi oyi yarmiga ham keldik. Ko'pchilik o'tgan yilni sarhisob qilib, yangi yilga rejalar tuzib qo'ygandir. Ha, to'g'ri angladingiz, yangi rejalar. 📅✍️

Agar siz hali reja tuzishga ulgurmagan bo'lsangiz, darhol reja (yoki maqsadlar) tuzib, qog'ozga yozing va har kuni ko'zingiz tushadigan joyga ilib qo'ying. Boshqalarni gap-so'ziga e'tibor bermang, uyalmang. Hali ko'rasiz, siz bilmagan holda hayotingiz yaxshi tomonga o'zgarishni boshlaydi. 🚀

Quyidagi fikrlarni rejaga kiritishni maslahat beramiz:

Har oy (chorak)da yangi kitob o'qish 📚;

Bahor (yoki yoz)da sayohatga chiqish (masalan, Samarqand, Buxoro, Xiva) 🌍✈️;

Yangi xobbi, hunar yoki xorijiy tilni (masalan, ingliz, arab) o'rganishni boshlash va 500 (yoki 1000) ta so'zni yodlash 📖;

• Qo'shimcha oz bo'lsa-da, daromad manbai topish (talaba, o'quvchilar bundan mustasno) 💸;

• Uzoq ko'rmagan yoki xabarlashmagan qarindoshlarni (masalan, Ramazonda, Navro'zda, Xotira kunida) yo'qlash 👪.

Rejalaringizni amalga oshirishda omad tilaymiz! 🍀

@bankir_oo


🇺🇸 Трампнинг Memecoin нархи 45 доллардан ошди.

@bankir_oo


Shart ishlar 📈 Muhim ishlar

Shart ishlar — har doim qilinishi kerak bo’lgan kunlik ishlar.

Masalan ibodat qilish, ovqatlanish, pul topish va hokazo..

Muhim ishlar — hozir shart bo’lmagan ishlar.

Masalan ilm o’qish, til o’rganish, sport bilan shug’ullanish, shaxsiyati ustida ishlash va hokazo.

Muhim ishlar bir kun kelib shart bo’ladi..

✔️ @bankir_oo


Марказий_банк_томонидан_тижорат_банкларининг_ички_меъёрий_ҳужжатларига.pdf
816.0Kb
❗️Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

@bankir_oo


2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган йирик корхоналар маълум бўлди

Ўтган йилда 949 та йирик солиқ тўловчилар қарийб 123,3 трлн сўм солиқ тўлаган бўлиб, топ йигирматаликдан учта тижорат банки ҳам жой эгаллаган.

Батафсил

@bankir_oo


📌 Oxirgi vaqtlarda juda koʻp berilayotgan savollarga javob:

Bank kartasiga o'tkazma amalga oshirilganda "muvaffaqiyatli" deb ko'rsatilsa-yu, lekin qabul qiluvchi kartasiga mablag' kelib tushmasa, bu holat bir nechta sabablarga ko'ra yuz berishi mumkin:

1. Kechikish: Ba'zan o'tkazmalar bank tizimlaridagi yuklanish yoki boshqa texnik sabablarga ko'ra kechikishi mumkin. Bu odatda vaqtinchalik holat bo'lib, mablag' bir necha soat yoki ish kunidan keyin yetib borishi mumkin.
2. Bank xatosi: Kamdan-kam hollarda, bank tizimida xatolik yuz berishi va o'tkazma noto'g'ri qayta ishlanishi mumkin.
3. Qabul qiluvchi bank muammolari: Qabul qiluvchi bankda texnik nosozliklar yoki boshqa muammolar mavjud bo'lishi mumkin, bu o'tkazmaning kechikishiga yoki to'xtashiga olib kelishi mumkin.
4. Firibgarlik: Garchi kam uchrasa ham, firibgarlik holatlarida o'tkazma "muvaffaqiyatli" deb ko'rsatilishi, lekin aslida mablag' boshqa joyga yo'naltirilishi mumkin.

Bunday holatda nima qilish kerak?

1. Kutish: Avvalo, bir necha soat kutib turing. Ko'p hollarda o'tkazmalar kechikib bo'lsa ham, oxir-oqibat yetib boradi.
2. O'tkazma tafsilotlarini tekshirish: O'tkazma tafsilotlarini (karta raqami, summa, sana va boshqalar) yana bir bor diqqat bilan tekshiring.
3. Bank bilan bog'lanish: Agar mablag' uzoq vaqt davomida kelib tushmasa, o'tkazmani amalga oshirgan bank bilan bog'laning. Ular o'tkazmaning holatini tekshirib, muammoni aniqlashga yordam berishlari mumkin. O'tkazma tasdiqini (screenshot, SMS xabar va h.k.) saqlab qo'yish foydali bo'ladi.
4. Qabul qiluvchi bilan bog'lanish: Agar iloji bo'lsa, qabul qiluvchi bilan bog'lanib, mablag'ning kelib tushgan-tushmaganligini so'rang. Bu ba'zan muammoni tezroq aniqlashga yordam beradi.

Agar bank xatosi aniqlansa, ular muammoni tuzatadilar va mablag'ni qabul qiluvchiga yetkazadilar. Firibgarlik holatlarida esa bank va huquqni muhofaza qilish organlari bilan bog'lanish kerak boʻladi.

@bankir_oo


Binance Ўзбекистонга расмий кириб келмоқда

Binance кирптобиржаси ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ўзаро келишувга эришди. Энди ўзбекистонликлар ҳам Binance орқали криптовалюта олди-сотдисини амалга ошириши мумкин бўлади.

Binance криптобиржаси ўз фаолиятини қонунчилик билан белгиланган тартибда маҳаллий “CoinPay” МЧЖ (coinpay.uz) орқали амалга оширишни режалаштирмоқда.

ИЛМА 2024 йилда Binance'ни судга берганди. Шундан кейин криптобиржа 300 БҲМ миқдоридаги жаримани давлат бюджетига тўлиқ тўлаган.

@bankir_oo


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🪙Энди навбат олтинга: Туркия бозорларида ҳатто заргарлар ҳам аниқлай олмайдиган сохта олтин кенг тарқалди❗️

Олтин нархлари ўсиши билан Туркия бозорларида сохта олтин кенг тарқалди. Фирибгарлар заргарлик устахоналарига ўхшаш цехлар ташкил этиб, паст сифатли ва сохта олтин маҳсулотларини ишлаб чиқариб, асосан интернет орқали сотмоқда.

Олтин ва пул бозорлари мутахассиси Исам Мемишнинг таъкидлашича, фирибгарлар тўй мавсуми ёки олтин нархи ошган пайтларда фаоллашади. Қонун ва қоидалар етарли даражада бўлмагани сабабли, улар эркин ҳаракат қилишмоқда.

Фирибгарлар заргарларни ҳам нишонга олмоқда. Заргарлар уларга қарши ҳимоя чораларини кўришга, жумладан, фирибгарларнинг фото ва видеоларини ўзаро алмашишга мажбур бўлмоқда.

Маълумот учун, бундан аввал Туркияда сохта доллар муаммоси кузатилган, бу Ўзбекистондаги банклар ва валюта шохобчаларида ҳам айрим муаммоларни келтириб чиқарган эди.


@bankir_oo


~4 триллион зарар

Давлатдан капиталига 2024 йилда энг кўп пул олган БРБ ва Микрокредитбанк зарарлар рекордини янгилашди.

2024 йилда Бизнесни ривожлантириш банкига солиқ тўловчиларнинг 300 млн.долларлик маблағи йўналтириш тўғрисида қарор қилинган. Банк йилни 2,2 трлн.сўм соф зарар билан якунлаган. Бошқача айтганда, БРБ бир йилнинг ўзида капиталиниг ярмидан кўпини еб бўлган. Декабрда давлатдан олган 600 млрд.сўмниям қўшиб.

Иккинчи ва доимий қаҳрамонимиз Микрокредитбанк 2024 йилни 1,7 трлн.сўм зарар билан ёпган. Ëзда ҳукумат Микрокредитбанк капитали учун 2,0 трлн.сўм пул берганди.

2,2 ва 1,7 трлн.сўмлик зарарлар бу миллий ҳисоблар бўйича. Халқаро стандартлар бўйича зарарлар миқдори бундан кўпроқ тан олиниши аниқ.

Афсуски, бу икки банкнинг реал аҳволини, риск профилини, менежменти сифатини била туриб, солиқ тўловчилар ҳисобидан пул беришда давом этилмоқда. Маълумот учун, 2025 йилда давлат банклари капиталига яна бюджетдан 1,6 трлн. пул ажратилган.

Исталган нормал давлатда бундай ҳолатда ҳар икки банк актив фаолияти тўхтатилган (тизимли банк бўлса ҳам), кузатув кенгаши ва бошқаруви тарқатиб юборилган ва ташқи бошқарув жорий қилинган бўларди.

2024 йилда нафақат зарарлар рекорди янгиланди, 33 йиллик банк тизими тарихида энг паст рентабеллик қайд этилди. Банкларга, банк тизимига нисбатан маъмурий кўзқараш ва бюрократик муносабатдан воз кечилмас экан, антирекордлар янгиланаверади. Давлат банкларининг оғир аҳволи бутун секторга проекцияланиб, молиявий барқарорликни издан чиқарувчи янги ва янги хатарларни яратаверади.

@bankir_oo


🏦 2024 йилда Ўзбекистон банкларининг жами соф фойдаси 2 баробарга камайди — инфографика

2024 йилда Ўзбекистон тижорат банклари 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда олди. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичга нисбатан қарийб икки баробарга камдир. Аксарият давлат банкларининг молиявий натижаси ёмонлашган, хусусий банкларда эса, аксинча, ўсиш кузатилган.

Батафсил

@bankir_oo


Har kuni 1 % yaxshiroq: 1.01^365 = 37.78

Har kuni 1% yomonroq: 0.99^365 = 0.025

@bankir_oo


🏦 2024 йилда энг кўп соф фойда олган хусусий банк — бу Ҳамкорбанк бўлди!

@bankir_oo


2024 йил якуни бўйича 4 та банк устав капиталини минимал талаб — 500 млрд сўм даражасига етказа олмади. Улардан учтаси — Yangi bank, Евроосиё банки ва Эрон Содерот банкида капитални ошириш бўйича қилинган ишлар маълум эмас.

Батафсил

@bankir_oo


Қозоғистон миллий банки асосий ставкани 15,25 фоиз кўринишида сақлаб қолди.

Ўзбекистон Марказий банки томонидан асосий ставка (айни пайтда 13,5 фоиз) 23 январь куни қайта кўриб чиқилади.

@bankir_oo


100 gr = 116 603 000 soʻm

@bankir_oo


📈 Ўзбекистоннинг ЯИМ 2024 йилда 6,5 фоизга ўсиб, 115 миллиард долларга етди.

@bankir_oo


Марказий банк 17 январдан бошлаб 5, 10, 20, 50 грамм ўлчовли олтин қуймаларга қўшимча равишда оғирлиги 100 грамм бўлган олтин қуймаларни тижорат банклари орқали сотувга чиқарилишини маълум қилди. Айни пайтда энг катта вазндаги олтин қуймаси 50 грамм бўлиб, бугунги кунда у 57,7 млн сўмдан сотилмоқда.

Батафсил

@bankir_oo


2024 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 1 квадриллион сўмдан ошди

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, умумий пул массасидаги нақд пул улуши 2,3 фоизга пасайиб, 19,2 фоизни ташкил этди.

Ўтган йил давомида Марказий банк 10,3 трлн сўм қўшимча пул чиқарди.

Нақдлаштирилган маблағлар ҳажми ҳам 2023 йилга нисбатан деярли 20 фоизга ўсди.

Батафсил

@bankir_oo


200 минглик 50 мингликдан кўпроқ

Марказий банк Ўзбекистонда муомалада бўлиб турган сўмдаги пуллар сони 152 млн дона эканини маълум қилди.

Берилган маълумотларга қарайдиган бўлсак, одамлар қўлидаги ҳар 5 та пулдан 2 таси (40,9 фоизи) 100 000 сўмлик банкнотадир.

Йил давомида 200 000 сўмлик банкнота 50 000 сўмликни қувиб ўтди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Айни пайтда барча пулларнинг 23,4 фоизи 200 000 сўмлик ҳисобланади. Ушбу банкнота муомалага чиқарилган илк йилда бу кўрсаткич 11 фоиздан бироз юқори эди.

Буёғига инфляция ва аҳолининг даромадлари ошиб бориши натижасида 200 000 сўмлик пуллар оммалашишда давом этади.

Ҳозирда энг йирик банкнота — 200 000 сўмлик бўлиб турибди. Яқин йилларда Марказий банк каттароқ пулларни ҳам муомалага чиқариши ҳақиқатга яқин.

@ilkhombek_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.