Балиқчи тумани Аълам оилавий шифокорлик пунктида туман тиббиёт бирлашмаси тор соха мутахассислари томонидан аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.Тиббий кўрик УЗИ,ЭКГ ва лаборатория текширувлари асосида амалга оширилди.Тадбир давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тўғри овқатланиш,зарарли одатлардан воз кечиш,жисмоний фаоллик хамда ўз тана вазнини назорат қилиш бўйича тарғибот олиб борилди.