Орадан бир соатча вақт ўтдими йўқми, операция ҳам тугади. Сарварни наркоз таъсиридан чиқмагунча жонлантириш бўлимида ётқизишадиган бўлишди.
— Доктор эримни аҳволи яхшими? Уларга нима бўлибди? — Дилафруз ёшли кўзларини докторнинг оғзига тикди.
— Эрингиз аппендицит бўлган. Яхшиям вақтида олиб келинган, акс ҳолда нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмасди.
— Аппендицит? — Дилафруз тушунмагандек, — Сарвар акам шу пайтгача соғлиғидан бирор марта ҳам шикоят қилмаганлар. Бу қандай...
— Синглим биласизми, шу пайтгача бу касалликнинг аниқ сабаблари топилмаган. Ягона билганимиз бу касаллик шамоллаш ва аппендикснинг яллиғланишидан келиб чиқади. Аппендикс бу кўричакнинг бошланғич қисми, — доктор Дилафрузнинг юз ифодасига қараб тушунтириш бериб ўтди. Бунинг устига касаллик ҳеч қачон сўраб, огоҳлантириб келмайди. Шунинг учун ҳам соғлиғимизга ўз вақтида эътиборли бўлишимиз ва Аллоҳ берган жонни ҳа деб қийнамаслигимиз керак, — доктор бошқа гапингиз бўлмаса менга рухсат дегандек бош силкиб қўйдию ундан узоқлашди.
Давоми бор
@bahtlim