— Энди нима қиламан? Сарвар Асрорвич ўлиб қолсая? Ё Худойим фақат бу эмас. Нима қилсам....Келинойимга қўнғироқ қиламан, ҳа энг тўғриси ҳам шу, — телефонини чиқариб қачонлардир керак бўлиб қолар дея «Сарвар Асрорвич келинойи» деб сақлаб қўйган рақамига қўнғироқ қилди.
— Мен келдим, — Нилуфар эшикни очиб кираркан, остонада Шосанамнинг оёқ кийимини кўриб овоз берди.
— Яхши келдингми? — Шосанам фартук осган ҳолда ошхонада чиқиб келаркан, — имтиҳонлар қандай ўтди? Қийналмадингми?
— Ҳаммаси аъло. Ўйлайманки, ҳаммасини кўнглимдагидек топширдим. Ўзингчи, бугунги иш кунинг қандай ўтди?
— Бугун фақат суҳбат ва таништирув бўлди. Иш эртадан бўларкан. Менежер эртагаёқ меҳмонхонага кўчиб ўтишимни тайинлади.
— Санам шу шартмикин? — Нилуфарнинг юзидаги хурсандчилик тарқаб кетгандек бўлди.
— Ҳа, бу меҳмонхона ички тартиб қоидаларига кираркан. Ахир биз меҳмонларга йигирма тўрт соат хизмат кўрсатамиз, шунинг учун ҳам...
— Бўлди тушундим, — Нилуфар таслим бўлгандек қўлини кўтараркан, — битта нарсага ваъда бер. Дам олиш ва байрам кунларида мен билан бирга бўласан. Ахир бу шаҳарда сендан бошқа яқиним йўқ.
— Сен қишлоққа қайтмоқчи эмасмисан?
— Йўқ. Мен ҳали ўқишимни давом қилдираман. Танловдан ўта олсам Германияга кетаман. Ундан кейин Кореяга бориб, уларнинг тиббиёт ва халқ табобати сирларини ўрганаман, — Нилуфар келажак мақсадлари ҳақида шунақа тўлқинланиб гапирардики, Шоҳсанамни унга ҳаваси келди.
— Ўқиш мазза бўлса керак-а? Ҳар куни янги билимлар, янги танишлар.... Дунё қарашинг кенгайиб, бу оламни ўзгача нигоҳ билан кўра бошлайсан.
— Ҳа талаба бўлишни ҳам ўзгача гашти бор, — Нилуфар ўтган талабалик йилларини эслаб жилмайиб қўяркан, — ўзга оламга тушиб қолгандек бўласан. Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан дўстлар, танишлар орттирасан. Уларнинг шеваси, урф-одатларини ўрганасан. Талабалар ётоқхонасидаги ҳаётнику айтмай қўя қолай, — кулди.
— Сен орамиздаги энг омадли ва бахтлисисан, — Шоҳсанам хўрсиниб қўяркан, — мен ҳам вақтида ақлимни беҳуда нарсаларга йўналтирмай ўқиш ҳақида ўйлаганимда ҳозир битта касбни бошини тутган бўлармидим?
— Ўқишни эрта кечи йўқ. Хохласанг бу йил топширишинг мумкин, — Нилуфар унда ҳали имконият борлигини айтди.
— Энди кеч, қолаверса мен тайёрланмаган бўлсам.
— Санам, — Нилуфар унинг елкаларидан тутиб, — мана ишга ҳам кирдинг. Яшаш шароитлари ҳам бор деяпсан. Ишинг йигирма тўрт соатлик бўлса ҳам, туну кун ётволиб ишламайсан. Менимча ўша ерда ҳозиргидан кўп вақтинг бўлади. Буни устига пойтахтдаги меҳмонхоналар ҳаммаси интернет билан таъминланган. Бу дегани эса сенда имкониятлар етарли дегани. Имтиҳон топширишга ҳали салкам икки ой вақт бор.
— Қандай бўларкин? — энди Шоҳсанам ҳам иккиланиб қолганди.
— Қанддек бўлади дугонажон. Ин Шаа Аллоҳ ўқишга кириб, бир пайтлари ўзинг орзу қилгандек энг яхши устоз бўласан.
Лазизнинг қўнғироғидан кейин касалхонага қандай етиб келганини ҳам сезмай қолган Дилафруз операция хонаси олдида тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, ҳар бир ўтган сония унга асрдек туюлиб борарди.
— Нега бундай бўлди? — бир айланиб келиб, яна ўша саволини нечинчидир марта сўради.
— Билмайман, — Лазиз айбдорона бошини қуйи солиб тураркан, — мени архивга жўнатгандилар. Айтган папкаларин олиб киргандим бу аҳволдалар.
— Кеча аҳволлари яхшимиди? — Дилафруз шу саволни бераркан ҳаёлининг бир чеккасига гумон ўралади. Жавоб кутиб Лазизнинг оғзига тикиларкан, у рост айтмоқчими ёкида ёлғон билишга урунаётгандек эди.
— Ҳа яхши эдилар. Фақат....
— Нима фақат? — Дилафруз унинг гапини бўлди. Худдики, ҳозир ёмон хабар эшитадигандек. Гўёки, Лазиз ҳозир, — «Кеча Сарвар Асрорвич ишда эмасдилар», — демоқчидек.
— Фақат кечаси билан ухламай ишладилар. Овқатланиб олиш ҳақидаку умуман ўйламадилар ҳам.
— Нима? — Дилафруз ҳолсизгина ўтириб қолди. Ўзича нималарни ҳаёл қилиб ташламади. Лекин ҳозир эшитганлари. Эри туну кун ишда, у эса эрини бошқаларга илакишиб юрибди деган ўй билан ундан гумонсираб, нималарни ҳаёл қилмади. Энди эса...Дилафрузнинг кўзлари ёшланди.
@bahtlim